Википедияда исми Асад ва фамилияси Исматов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Асад Исматов (1907-1953) – совет ўзбек театр ва кино актёри. Ўзбекистон ССР халқ артисти (1948) унвони соҳиби.

Асад Исматов
Таваллуди 1907
Вафоти 17-феврал 1953-йил
Тошкент
Фуқаролиги Совет Иттифоқи
Касби Актёр
Фаолият йиллари 1935-1953
Мукофотлари O‘zbekiston SSR xalq artisti

Ҳаёти

Истеъдодли кино ва театр актёри Асад Исматов 1907-йилда Андижон вилоятининг Иттифоқ маҳалласида таваллуд топган.

Фаолияти

1924-йилда „Умид“ труппаси номи билан қайта тикланган ҳозирги Андижон театрига ишга кирган. У театрда режиссёр, раҳбар сифатида фаолият олиб борган. Театрда ишлаб юрган пайтларда Шиллернинг „Макр ва муҳаббат“ песасида Фердинанд, Гоголнинг „Ревизор“ песасида шаҳар ҳокими ролини ўйнаган. 1928-йилда „Фарҳод ва Ширин“ спектаклида Бахром ролини ўйнаган. Ўша даврнинг машҳур ҳофизи, театр арбоби Муҳитдин Қориёқубов билан учрашув унинг ҳаётидаги муҳим воқеа бўлди. У Муҳитдин Қориёқубов режиссёрлик қилган „Аршин мол-олан“ спектаклида Сулаймон ролини ўйнади. Бундан ташқари театрда „Икки бойга бир малай“, „Ичкарида“ ва „Адолат“ песаларини саҳналаштирган. Кейинчалик Муқимий театрида К. Яшиннинг „Нурхон“ида Ҳожи, С. Абдулланинг „Тоҳир ва Зуҳра“сида Қора Ботир, Ҳамза театрида „Алишер Навоий“ спектаклида Ҳусайн Бойқаро ролларини маромига етказиб ижро этган[1]. 1936-йилда Тошкент кинофабрикаси таклифига биноан актёр Тошкентга ташриф буюрган. 1937-йили Александр Усолцев Гафф томонидан суратга олинган биринчи овозли филм „Қасам“да бош роллардан бири бўлган Азим образини гавдалантирди. Кейинроқ 1939-йилда „Азамат“ филмида Умар ролини ўйнаган. 1943-йилда режиссёр Яков Протазанов томонидан суратга олинган „Насриддин Бухорода“ филмида чойхоначи ролини ўйнаган. 1945 – йили суратга олинган Наби Ғаниевнинг „Тоҳир ва Зуҳра“ филмидаги Бобохон роли Асад Исматовга катта шуҳрат келтирган. 1947-йилда Комил Ёрматов суратга олган „Алишер Навоий“ филмида Ҳусайн Бойқаро ролини ўйнаган[2]. 1948-йил Наби Ғаниев ўзбек меҳнаткашлари ҳаёти акс эттирилган Фарг'она қизи филмини суратга олган. Ушбу филмда актёр Жаббор ота образини гавдалантирган. 1951-йилда эса „Пахтаой“ филмида Бобо Меҳнат ролини ижро этган.

Вафоти

Асад Исматов 1953-йил 17-феврал куни Тошкент шаҳрида оламдан ўтган.

Филмография

Мукофот ва совринлари

Манбалар

  1. ↑ Маҳмудов, Авазбек. Андижон сан'ати фидоийлари, То'лдирилган 2-нашр, Академнашр, 2018 — 77-бет. ИСБН 978-9943-5226-4-0. Қаралди: 6-июн 2023-йил. 
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ „Указ Президиума Верховного Совета СССР от 6 марта 1950 года «О награждении орденами и медалями работников кинематографии СССР»“. 2021-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-март.

Ҳаволалар