Асадуллабек — (1897—1925) — Шарқий Бухородаги йирик қўрбошилардан бири. Бухородаги миллий озодлик ҳаракатининг фаол иштирокчиси[1].

Асадуллабек
Асадуллабек
Қашқадарё воҳасидаги машҳур қўрбоши
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1897-йил
Рангонтоғ йўналишидаги Тошмачит қишлоғи
Вафоти 1925-йил
Отаси Мулла Хидир Тўқсабо

Таржимайи ҳоли

Асадуллабек 1897-йилда Кўктошдан 12 км узоқликда бўлган Рангонтоғ йўналишидаги Тошмачит қишлоғида таваллуд топган. Унинг отаси Мулла Хидир Тўқсабо йирик ер эгаси ва катта миқдордаги чорванинг эгаси бўлган. Асадуллабек отасининг маҳаллий мадрасасида таълим олган. Совет тарихчиларидан Ф.Илютконнинг ёзишича, 1913-йилда Асадуллабекнинг отаси Мулла Хидир Тўқсабонинг айланма капитали 3 млн рублни ташкил этган. Ушбу сармоя ўша давр учун жуда катта миқдор ҳисобланган.


Қўрбошилик фаолияти

1921-йилда Асадуллабек қўзғолончилар сафига қўшилади ва Душанбени қизил аскарлардан озод қилишда фаол иштирок этади. У отасидан қолган маблағлар ҳисобига қурол-яроғлар сотиб олади. Регар, Ҳисор, Юрчи, Бойсун ва Денов атрофларидаги жангларда қизил аскарларга қарши курашлар олиб бориб, аҳоли ўртасида катта нуфузга эга бўлади. Асадуллабек Бош қўмондон Иброҳимбекнинг асосий ўринбосарларидан бирига айланади. Шу сабабли Иброҳимбек ундан Сурхон воҳасида маҳаллий қўрбошилар ўртасида вужудга келган келишмовчиликларни бартараф эшида ундан унумли фойланади. 1925-йил кузида Султонобод яқинидаги Зордўнгда бўлиб ўтган жангда ҳалок бўлади. Асадуллабекнинг қабри Зордўнгда бўлиб, айни пайтда Султонобод қишлоғига тегишли зигоҳатгоҳга айлантирилган. Унинг авлодлари бугунги кунда Султонобод ва Кўктошда истиқомат қилиб келишмоқда. Совет ҳукумати томонидан кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан қўрбошилар ўз курашларини давом эттирдилар. Унинг бир қатор ҳамроҳлари кейинги йилларда Бухорода қизил аскарларга қарши курашлар олиб боришди. У фаолияти давомида совет режимига қарши кураш олиб борди[2].

Манбалар

  1. ↑ Ражабов Қ. Туркистон қўрбошилари “Ўзбекистон тарихи” журнали. — 2022.
  2. ↑ Ражабов Қ. Туркистон қўрбошилари. Тошкент: „Фан“, 2022 — 400-бет.