"Асакабанк" — Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган аксиядорлик жамияти. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра 1995-йил 7-ноябрда ташкил этилган[2]. Бошқаруви Тошкент шаҳрида жойлашган. Республиканинг барча вилоятлари марказларида жами 21 та филиали ва 4 та мини банк мавжуд, жумладан, Қорақалпоғистон (Нукус шаҳри)да, Асака, Қўқон, шунингдек Тошкентда („Автотранспорт“) филиаллари бор. Республикада автомобил саноати ва унга хизмат кўрсатадиган инфратузилмаларни ривожлантиришни молиялаш (асосан, „ЎзДЕУавто“ қўшма корхонаси ва унга бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш лойиҳалари), Ўзбекистон фуқароларига автомобиллар сотиб олишда қулайликлар яратиш, ялпи кредит ҳисоб-китоб хизматлари кўрсатиш, қимматли қоғозлар билан операциялар ва бошқа хизматларни амалга оширади. 2022-йил 1-октабр ҳолатига кўра банкнинг жами активлари 49,5 трлн сўмни ташкил этмоқда. Банкнинг жами капитали 6,5 трлн.сўмга тенг бўлди. 20 та кредит линиялари 23.5 трлн сўмга етди (1997-йил 1январ)[4]..

Асакабанк
Асакабанк АТБ
Асосий маълумотлар
Тури АЖ
Лицензияси №53 19-январ 1996[1]
Фаолияти Банк хизматлари
Биржа листинги УЗСЕ: УЗ7038660005
Асос солинган 7-ноябр, 1995-йил (
31 йил аввал
)
 (1995-11-07)[2]
Аудитор "Эрнст & Ёунг" МCҲЖ ХК[3]

Филиал

Республика бўйича банк 1 та савдо офиси, 21 та филиал, 14 та банк хизматлар маркази, 4 та минибанк, 169 та банкомат, 28 та Инфокиосклар, 65 та „24/7 АТМ“ будкаларига эга[2].

Фонон

2021-йилда Марказий Осиёдаги энг йирик завод сифатида иш бошлаган „ФОНОН“ заргарлик заводи „Асакабанк“ томонидан молиялаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 28,3 миллион еврони ташкил қилади. Ушбу қийматнинг 19 миллион евроси „Асакабанк“ маблағлари ҳисобидан ташкил қилинган[5].

Аксиядорлари

2023-йил ҳолатига кўра банкга эгалик қилувчи аксиядорлар улушлари қуйидагича тақсимланган:

Банк аксиядорлари[6]
Аксиядор Улуш
Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 88.24%
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги 10.73%
„Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи“ МЧЖ 0.72%
„Ўзбекнефтгаз“ АЖ 0.13%
„Ўзавтосаноат“ АЖ 0.09%
„Ўзагросуғурта“ АЖ 0.08%
„Ўзбекинвест“ экспорт-импорт миллий суғурта компанияси 0.01%

Расмий иловаси

Банкнинг расмий иловаси — Асакабанк, Андроид ва ИОС операцион тизимлари учун ишлаб чиқарилган[7].

Манбалар

  1. ↑ „Коммерческие банки“ (ру). Центральный банк РУз. 2018-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-январ.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 [ҳттпс://асакабанк.уз/уз/абоут-банк/ҳоме „Асакабанк Тараққиёт драйвери“] (уз). Қаралди: 15.07.23.
  3. ↑ „аудитор“ (ру) (пдф). 2023-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15.07.23.
  4. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  5. ↑ „Фонон“ (уз). Кун.уз (2021-йил 9-феврал). Қаралди: 15.07.23.
  6. ↑ „Банк акциядорлари“ (уз). Қаралди: 10.07.23.[сайт ишламайди]
  7. ↑ ҳттпс://депозит.уз/партнерс/банкс/асака-банк