Asarxaddon
Асархаддон (оссурийча Ашшу-рахиддин) — Оссурия подшоси (милоддан аввалги 680 - 669). Фуқаролар уруши натижасида тахтга ўтирган. Савдогарлар, коҳинлар табақасига таянган. Отаси Синахериб томонидан вайрон этилган Бобил шаҳрини тиклаган, бир неча шаҳарларга илгариги имтиёзларини қайтарган, ибодатхоналар фойдасига солиқлар жорий қилган. 679 йил А. қўшинлари киммерийлар билан тўқнашган. А. Арабистонда (676), Финикия ва Мисрда (675 - 671) урушлар олиб борган. Мемфис шаҳрини эгаллаб, Миср подшоси унвонини олган. 673 - 672 йилда қочоқ қуллар ва эркин фуқаролар яширинган Шубрия (Урарту чегарасида)га юриш қилган. Ўша йилларда скифлар томонидан қўллаб-қувватланган мидиялик Каштарити қўзғолони натижасида Мидия Оссуриядан ажраб чиққан. А. Оссурия тахтини ўғли Ашшурбанипалга, Бобилни эса бошқа бир ўғли — Шамаш-шумукинга васият қилиб қолдирган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |