Asati
Асати — қовун навлари (асад ой-ида пишади). Деҳқончиликда А.-ВИР 3806 (К. И. Пангало, М. К. Голдгаузен) ва Тошкент асатиси (популяция) навлари экилади. Шакли тухумсимон, ўртача 689катталикда, уз. 25-27 см, оғирлиги 4-7 кг. Пўсти юпқа, сирти ингичка ва туташ тўрлар билан қопланган. Ранги оч сариқ, зарғалдоқ, йўл-йўл тилимли доғлари бор. Эти оқ, қалинлиги 5 — 5,5 см, сер-шира, ширин, таркибида 10% гача қанд бор. Уруғи йирик, оч сариқ. Эқилганда униб чиққанидан кейин 83 — 98 кунда (Тошкент воҳасида экиладиган Тошкент асатиси нави 65 — 70 кунда) биринчи ҳосили пишади. Ҳосиддорлиги 250 — 300 с/га. Тошкент, Фарғона, Андижон ви-лоятларида А. 3806 экилади. Янгилигида истеъмол қилинади, қовун қоқи тайёрла-нади (яна қаранг Қовун).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |