Asbob

Асбоб (араб. — сабабнинг кўплиги) — 1) бирор иш бажаришда ишлатиладиган қурол. Чунончи, пичоқ, қайчи, қозон, товоқ, чўмич, капгир — уй-рўзғор асбоблари, устара, қайроқ — сартарошлик асбоблари; арра, ранда ва бошқалар — дурадгорлик асбоблари; 2) техникада — бирон бир катталик (физикавий, электр ва бошқа)ни ўлчашда ишлатиладиган ўлчаш асбоблари, масалан, амперметр, барометр, ваттметр ва бошқалар, иситиш асбоблари; тиббиётда — жарроҳлик асбоблари, ҳарбийда — отиш асбоблари; 3) мусиқа асарини ижро этиш учун ишлатиладиган соз — чолғу асбоблари ёки мусиқа асбоблари; 4) Асбобнинг „бир кишига теплили мулк, нарса“ деган маъноси ҳам бор. Шу маънода тарихий асарларда бирор кишига қарашли ер-сув ва иморат. Асбоб сўзи шу маънода топонимлар таркибида учрайди. Чунончи, Жўйбор хожалари (15 — ХВИИ аср) ҳужжатларида Асбоби Али Ёмчи, Асбоби Камол, Асбоби Қутлуғшоҳ ва бошқа жой номлари тилга олинади. Турли асбоб, қурол-яроғ ва жиҳозлар мажмуи асбоб-анжом деб аталади[1].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил
Ҳаволалар
| Викиомборда „Асбоб“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Словар русских синонимов и сходних по смислу виражений.- под. ред. Н. Абрамова, М.: Русскиэ словари, 1999.
- Мумифицированний во лду человек медного века
- Эммануэл Анати. Палестина до древних эвреэв. М.: Центрполиграф, 2008 г.
- Геннадий Федотов, „Русская печ“, Москва, 2002 г.
- Берлинский музей этнографии
- Каменний век в Нордиск фамилжебок
- История изобретений человечества
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |