Aschaffenburg
Асчаффенбург | |
|---|---|
| Шаҳар | |
| 49°58′0″Н 9°9′0″Э / 49.96667°Н 9.15000°Э | |
| Мамлакат | Германия |
| Ер | Бавария |
| Ички бўлиниши | 10 шаҳар туманлари |
| Ҳукумат | |
| • Обербургомистр | Клаус Ҳерзог |
| Майдон | 6,257 км2 (2,416 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 138 м |
| Аҳолиси (2010) |
68 678 |
| Вақт минтақаси | УТC+1, ёзда УТC+2 |
| Телефон коди | 06021,06028 |
| Почта индекс(лар)и | 63739, 63741, 63743 |
| Автомобил коди | АБ |
| Расмий коди | 09 6 61 000 |
|
| |
Асчаффенбург Германиянинг Бавария ерида жойлашган минтақавий аҳамиятга эга университет шаҳри. Қуйи Франкония маъмурий округига бўйсунади. Ушбу шаҳар майдони – 62,57 км2. Аҳолиси – 68678 киши (2010). Расмий коди – 09 6 61 000.
Шаҳар 10 та шаҳар туманларига бўлинган. Асосий диққатга сазовор жой – Жоҳаннесбург қал’аси (ХВИИ аср бошлари).
Тарихи
Тарихчиларнинг фикрига кўра, Иккинчи Жаҳон уруши пайтида, ҳарбий округнинг маҳаллий қўмондони (креислеитер) бу ҳудудда Америка қўшинларига қарши (нафақат Wермачт аскарларини, балки кўнгилли фуқароларни ҳам бўлган) шу қадар кучли милиция отрядини ташкил қилганки, душман қўшинларига жиддий қаршилик кўрсатишган[1]. Жангларда ҳатто болалар ҳам қатнашиб, уйларнинг деразаларидан ўқ узишган ва Америка қўшинларига граната отишган[1]. Қаршиликни қайтариш учун америкаликлар танк бўлинмаларини чақиришган ва гилам билан шаҳарни бомбардимон қилишган. АҚШ 7-армия қўмондонлиги аҳолига таслим бўлиш учун ултиматум беради, аммо бу рад этилади. Натижада шаҳар бутунлай харобага айлангандан кейингина қўлга олинган[1].
Географияси
Ҳудуди
Асчаффенбургнинг ҳудуди км2дир. Денгиз сатҳидан ўртача м баландликда жойлашган.
Демографияси
Диққатга сазовор жойлар
Авлиё Жоҳанн Баптист шарафига муқаддасрилган ўрта асрлардаги Жоҳаннесбург қал’аси ХВИ асрда вайрон қилинган Майнс архиепископларининг қароргоҳи бўлиб хизмат қилган. 1604 йилда Майнснинг янги архиепископи, Муқаддас Рим империясининг сайловчиси ва архканслери Жоҳанн Счwеичард вон Кронберг страсбурглик архитектор Георге Ридингерга қасрни қайта қуришни топширган. Меъмор тўртта бурчакда минораси бўлган мустаҳкам майдон қуради. Қурилиш 1619-йилда якунланган.
Ҳозир қал’ада Давлат санъат галереяси жойлашган. Унда катта Лукас Кранач, унинг ўғли, Кичик Лукас Краначcва уларнинг шогирдлари (Краначнинг Асчаффенбургдаги расмлари тўплами Европадаги энг яхшиси ҳисобланади) расмларини намойиш этади. Шунингдек, Дüрернинг шогирди Ҳанс Балдунг Гриннинг асарлари, 17—18 асрлардаги голланд ва фламанд рассомларининг кўплаб расмлари, шунингдек, таниқли фламанд рассоми Питер Пауэл Рубенснинг асарлари намойиш этилади. Қал’анинг муниципал музейида, шунингдек, „Қимматбаҳо қурбонгоҳ либослари тўплами“, балса ёғочидан ясалган дунёдаги энг йирик меъморий моделлар тўплами, ҳайкаллар, шаҳар ведутлар, мебеллар, керамика коллексияси, экспрессионист Эрнст Лüдwиг Кирчнер ва янги моддийлик жанри вакили Кристиан Счад расмлари мавжуд. Музейнинг бир қисми архиепископ Фридрич Карл Жозеф вон Эрталнинг палаталари, Қал’анинг капелласи ва Асчаффенбург суд кутубхонаси.
Асчаффенбургнинг асосий диққатга сазовор жойларидан бири – 1840—1848-йилларда Бавария қироли Лüдwиг И буйруғи билан қурилган ва архитектор Фридрих фон Гäртнер томонидан ишлаб чиқилган Помпейдаги қадимги Рим вилласининг нусхаси бўлган Помпей уйидир. Уй 1944-йилда вайрон қилинган. Қайта тиклаш ишлари 1960-йилда бошланган. 1994- йилдан буён музей сифатида фаолият юритиб келади.
Таълими
1995-йил октябр ойида Асчаффенбург шаҳрида Wüрзбург-Счwеинфурт Амалий фанлар институтининг (Фачҳочсчуле) маҳаллий филиали сифатида олий техник мактаб (течнисче Ҳочсчуле) очилган[2]. 2000 йил октябр ойида Асчаффенбургдаги кафедра мустақил амалий фанлар институти мақомини олган ва 9 йилдан кейин Асчаффенбург олий техник мактаби (амалий фанлар университети) дея қайта номланган[3].
Транспорти
Асчаффенбург темир йўл тармоғига Асчаффенбург асосий стансияси (минтақавий ва шаҳарлараро алоқалар) ва порт стансияси орқали уланган. 2012-йилда Асчаффенбургнинг асосий стансияси Про Счиэне Аллианcе томонидан "2012-йилнинг энг яхши стансияси[4] сифатида танланган.
Порт
Асчаффенбург давлат порти Рҳеин-Маин-Дунай трансевропа сув йўлида жойлашган бўлиб, Бавария гуруҳи ва Бавариядаги энг йирик саноат зонасига мансуб. Автомобил, темир йўл ва сув транспорти ўртасида контейнерларни тримодал ташишдан ташқари, асосий эътибор логистика, етказиб бериш ва қайта ишлашга қаратилган. 2005-йилда юк айланмаси 2,8 миллион тоннани, 2011-йилда 3,3 миллион тоннани ташкил этади[5].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 .
- ↑ „Диэ Течнисче Ҳочсчуле Асчаффенбург — Профил“. Течнисче Ҳочсчуле Асчаффенбург (ТҲ-АБ). 2019-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 2-август.
- ↑ „Асчаффенбургер Ҳочсчуле ҳеиßт балд Течнисче Ҳочсчуле | Фото: Стефан Грегор“. маин-эчо.де (2019-йил 7-феврал). Қаралди: 2019-йил 2-август.
- ↑ „Мессингтафел зиэрт ден Баҳнҳоф вон Асчаффенбург“ (де). Аллианз про Счиэне (2012-йил 19-октябр). 2021-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 20-август.
- ↑ „Зwеимал про Wоче Асчаффенбург-Ҳамбург нонстоп“ (де). ВеркеҳрсРундсчау.де. 2021-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 20-август.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Асчаффенбург“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |