Асеб (Ассаб) – Эритреянинг жануишарқидаги шаҳар. Қизил денгиз бўйидаги порт. Аддис-Абеба билан катта йўл орқали боғланган. Аҳолиси 30 минг кишидан ортиқ. 1890–1941-йиллар Италия, 1941–45 йиллар Буюк Британия қўл 736остида, 1993-йилдан мустақил Эритрея таркибида. Нефтни қайта ишлаш ва се-мент заводлари; озиқ-овқат ва тўқимачилик корхоналари бор. Ош тузи қазиб олинади. Аэропорт бор. Порт орқали четга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чиқарилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил