Asena
Асена ёки Ашина — туркийлар мифологиясида муҳим рол ўйнайдиган афсонавий урғочи бўридан туғилган ўнта ўғил боладан бирининг исми[1][2][3][4]. Туркияда эса бу номнинг бевосита ўша урғочи бўрининг исми эканлигига ишонилади[5]. Зия Гöкалп 1922-йилда Диёрбакирда чоп этилган „Кüçüк Меcмуа“ журналидаги „Тüрк девлетинин текâмüлü“ номли мақоласида: „Асена хитойликларда ҳам „бўри“ маъносини англатади“, деб ёзади[6]. Мифга кўра, Кўктуркларнинг аждоди урғочи бўри бўлган ва бу ҳақида икки хил „Бўри қиссаси“да тилга олинган бўлса-да, унда бўрининг исми айнан келтирилмаган[7].
|
| |
| Намıк İсмаил томонидан таклиф этилган, афсонавий Асена бўриси тасвири туширилган Туркия герби лойиҳаси |
Бошқа бир афсонага кўра, Кўктурк хоқонлигининг қадимги ҳукмдорлари мансуб бўлган ҳамда Ашина, Зена, Асен ёки Шунну деб аталган сулола айнан шу урғочи бўридан тарқалган деб ҳисобланади. Келиб чиқиши „Ачина“ сўзига бориб тақалади. Рус тарихчиси Василий Радлов бир пайтлар туркийлар аждодларининг Богдо-ўла тоғида (Тян-Шан) бўлганини қайд этган. Асена ҳақидаги афсонада урушдан омон қолган ёш бола ҳақида ҳикоя қилинади. Урғочи бўри ярадор болани топиб олади ва уни боқиб, оёққа турғизади. Йиллар ўтиб шу боладан ҳомиладор бўлган урғочи бўри душманларидан қочиш учун Ғарбий денгизни кесиб ўтиб, Қарахожа Уйғур қироллиги (Турфон) тоғлари ва тохарлар шаҳрига яқин бўлган бир ғордан паноҳ топади ва у ерда ярим бўри, ярим инсон бўлган ўнта ўғил болани дунёга келтиради. Уларнинг орасидан Йизҳи Нишиду[8] йўлбошчи бўлади ва Кўктурк ҳамда бошқа туркий кўчманчи империяларни бошқарган Ашина уруғига асос солади[9][10].
Муайян маданий ривоятлар ва мифологик манбаларда урғочи бўри билан рамзий боғлиқликка эга бўлган Асена образи кўп қиррали маъноларни ўзида мужассам этган муҳим архетип сифатида туркий халқлар орасида „Кўк бўри“ (туркчада „бозкурт“) номи билан ҳам юритилади[11].
Афсонанинг манбаларга асосланган энг эски шакли
Манбалар
- ↑ Чоу Китабı,
- ↑ Кузей Ҳанеданлар Тариҳи,
- ↑ Суи Китабı,
- ↑ Бозкурт Дестанı
- ↑ Зия Гöкалп, трансcриптион: Şаҳин Филиз, "Тüрк девлетинин текâмüлü 12: Ҳаканлıк Теşкилатı",Кüçüк Меcмуа -ИИ-, Бу да Çинлилере гöре (Асена=Курт) манасıндадıр (туркча)
- ↑ Зия Гöкалп, трансcриптион: Şаҳин Филиз, "Тüрк девлетинин текâмüлü 12: Ҳаканлıк Теşкилатı",Кüçüк Меcмуа -ИИ-, с. 57.
- ↑ Голден, Петер Б. (Аугуст 2018). "Тҳе Этҳногониc Талес оф тҳе Тüркс" ин Тҳе Медиэвал Ҳисторй Жоурнал, 21(2). 21 (2): 291–327
- ↑ Ҳонген, Ниу; 牛鴻恩. Хин йи Йи Зҳоу шу, 袁宏., Ди 1 бан, Таибеи Ши: 三民書局, 2015. ИСБН 9789571460192. ОCЛC 913445355.
- ↑ Финдлей, Cартер Ваугҳин. Тҳе Туркс ин Wорлд Ҳисторй. Охфорд Университй Пресс, 2005. ИСБН 0-19-517726-6. Паге 38.
- ↑ Рохбургҳ, Д. Ж. (эд.) Туркс, А Жоурней оф а Тҳоусанд Еарс. Роял Аcадемй оф Арц, Лондон, 2005. Паге 20.
- ↑ Кото, Корай „Бöрü: Тҳе Wолф ин Туркиc Мйтҳологй“ (эн-УС). УЛУКАЙИН Энглиш (2023-йил 21-июл). Қаралди: 2023-йил 24-июл.