Асфалтлаш — Автомобил йўллари, ко'ча, аэродром ва ҳоказога асфалт-бетон қопламалар ётқизиш; асфалт-бетон қоришмаларни олдиндан тайёрланган заминга ётқизиш ва зичлаш. Асфалт-бетон бир ёки икки қават қилиб ётқизилади. Икки қаватли асфалт-бетоннинг остки қавати 4—5 смли йирик донали шағал, устки қавати ўртача, майда донали шағал ёки қумли бўлади ва қалинлиги 4 см га етади. Серқатнов йўллар ва шоҳ кўчаларга умумий қалинлиги 12—15 см ни ташкил қиладиган 3—4 қатлам қопланади. Асфалтлашнинг уч усули бор: 1. Қиздирилган асфалт-бетон ётқизиб, сўнгра текислаш ва шиббалаш; 2. Совуқ асфалт-бетон ётқизиб, енгил ғалтаклар билан текислаш 3. 250—500 кг/см2 босим остида тайёрланган плиталар ётқизиш. Ҳозир Асфалтлаш ишлари тўла механизациялаштирилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил