Асгард (қадимги скандинавча: Áсгарðр) – скандинав мифологиясидаги хаёлий шаҳар. Один, Тҳор, Локи, Балдр каби худолар Асгард шаҳрида истиқомат қилади[1][2].

Скандинав мифологиясида Асгард (қадимги скандинавча: Áсгарðр; „Æсир боғи“) худолар билан боғлиқ жой ҳисобланади. У бир неча қадимги скандинавиялик сагалар ва мифологик матнларда, жумладан, Эддаларда тилга олинади, бироқ баъзи манбаларда у билвосита эслатилган бўлиши ҳам мумкинлиги тахмин қилинган. Асгард Æсир худоларининг мустаҳкамланган маскани сифатида тасвирланади ва кўпинча олтин билан боғлиқ тасвирлар билан ифодаланади. Шунингдек, у скандинавиялик мифологияда машҳур бўлган Валҳалла, Иðавöллр ва Ҳлидскжáлф каби жойларни ҳам ўз ичига олади.

Баъзи эвҳемеристик талқинларда Асгард Осиёда ёки Троя шаҳри сифатида тасвирланган. Бироқ, қадимги скандинавиялик дин тасаввурига кўпроқ мос келадиган бошқа манбаларда у анъанавий географик жойлашувга боғлиқ эмас. Ушбу талқинларга кўра, Асгард турли жойларда – Бифрöст камалак кўпригининг устида, дунёнинг марказида ёки денгизнинг нариги томонида жойлашган деб тасвирланади.

Этимологияси

Қадимги скандинавча Áсгарðр сўзи áсс („худо“) ва гарðр („ўралган жой“ ёки „қал’а“) сўзларининг қўшилишидан ҳосил бўлган[3]. Ушбу сўзнинг турли вариантларини қўллаш мумкин, жумладан: Áсгартҳр, Áсгард, Áсегард, Áсгардр, Асгардр, Áсгартҳ, Асгартҳ, Эсагеард ва Áсгардҳр[4].

Қўлланилиши

Поэтик Эдда

Асгард Поэтик Эддада икки марта тилга олинган[5]. Биринчи ҳолат Ҳймисквиðа достонида учрайди, унда Тҳор ва Тýр Асгарддан Ҳймирнинг саройига йўл олади. Уларнинг мақсади Æгир ва худолар учун етарлича катта қозон топиб, унда пиво тайёрлаш бўлган[6][7][8].

Иккинчи ҳолат эса Þрймсквиðа достонида учрайди. Бу ерда Локи Тҳорни Фрейжа қиёфасига киришга кўндиришга ҳаракат қилади. У Тҳорни Мжöлнирни қайтариб олмаса, жöтнарлар (девлар) тез орада Асгардда яшай бошлашига ишонтиришга уринади[7].

Грíмнисмáл достонида космологик тасвирлар қаторида худоларнинг бир нечта масканлари, жумладан Áлфҳеим, Нóатúн ва Валҳалла ҳақида сўз юритилади. Баъзи тадқиқотчилар бу жойларни Асгард ҳудудида деб ҳисоблашади. Бироқ, ушбу достоннинг ҳеч бир жойида Асгард номи бевосита тилга олинмайди[9][10].

Бундан ташқари, Вöлуспá достонида Æсир худоларининг энг машҳур учрашув жойларидан бири бўлган Иðавöллр эслатиб ўтилади. Гйлфагиннинг асарида эса Снорри Стурлусон ушбу жойни Асгарднинг марказида жойлашган дея тасвирлайди.[11][12].

Насрий Эдда

Насрий Эдданинг эвгемеристик прологида Æсир худолари шарқдан шимолий ҳудудларга кўчиб келган одамлар сифатида тасвирланади[13]. Сноррининг сўзларига кўра, Асгард дастлаб юнон жангчилари томонидан эгалланишидан олдин Троя шаҳри бўлган. Мағлубиятдан сўнг, трояликлар шимолий Европага кўчиб ўтиб[13], илғор технологиялари ва маданияти туфайли устун гуруҳга айланишган. Вақт ўтиши билан бошқа қабилалар трояликларни ва уларнинг етакчиси Трóрни (қадимги скандинав тилида Тҳор) худо сифатида кўра бошлашган[3].

Гйлфагиннинг асарида Снорри Стурлусон дунё яратилиш жараёнини тасвирлаб, худолар ерни яратиб, уни денгиз билан ўраб олганини айтади. Улар османни Ймирнинг бош суягидан ясаган ва жöтнарларни ернинг чеккасига жойлаштирган. Худолар Ймирнинг қош суякларини қўйиб, Мидгардни шакллантирган ва дунёнинг марказида Асгардни қуришган. Снорри бу ҳудудни Троя шаҳри билан боғлайди[14].

Асгард худди Гйлфагиннингдаги каби Скáлдскапармáл асарида ҳам Æсир худоларининг маскани сифатида қисқача тилга олинади[5]. Ушбу бўлимда Асгард ичида жойлашган бир неча жой, жумладан Валҳалла ва унинг эшиклари олдидаги Гласир номли олтин дарахтзор тасвирланади[5]. Шунингдек, асарда Тҳорнинг номларидан бири „Асгард ҳимоячиси“ (қадимги скандинавча: вержанди Áсгарðс) эканлиги қайд этилган[15][16].

Оммавий маданиятда тасвирланиши

Асгард ва Валҳалла оммавий маданиятда кўп маротаба тасвирланган.

Кино санъатида

Асгард 1989-йилда суратга олинган „Эрик тҳе Викинг“ комедия филмида музликлар билан қопланган, Валҳалла заллари баланд платосида жойлашган харобага айланган ҳудуд сифатида тасвирланган. Филмда Æсир худолари эркатой болалар сифатида намойиш этилади[17].

Комиксларда

Тҳор илк бор Марвел оламида Жоурней инто Мйстерй комикс сериясининг 1962-йил август ойида чиққан 83-сонида пайдо бўлган. Ушбу нашрдан сўнг, у Локи ва Один билан бирга Марвел комикслари марказий қаҳрамонларидан бирига айланган.

Марвел кинематография оламида Тҳор ва Локи илк бор 2011-йилда суратга олинган „Тҳор“ филмида намоён бўлган. Шундан сўнг, Тҳор мунтазам равишда Марвел филмларида кўринш беради ва „Қасоскорлар“ сериясининг ажралмас қисмига айланади.

Асгард „Тҳор: Рагнарок“ филмида асосий мавзуга айланган бўлиб, у қадимги скандинав мифологиясидаги воқеаларга мувофиқ тарзда йўқ қилинади. Марвел оламига асосланган видео ўйинлар, телесериаллар ва китобларда ҳам Асгард ва бошқа скандинав мифологияси элементлари учрайди, аммо бу тасвирлар кўпинча тарихий манбаларга тўлиқ мос келмайди.

Видео ўйинларда

Асгард Год оф Wар: Рагнарöк видео ўйинида ўрганиш мумкин бўлган ҳудудлардан бири сифатида тасвирланган. Ушбу ўйин 2018-йилда скандинав мифологиясига асосланган Год оф Wар ўйинининг давоми ҳисобланади[18].

Шунингдек, Ассассинъс Cреэд Валҳалла ўйинида Асгард „тасаввурий саёҳат“ (висион қуэст) қисми сифатида намоён бўлган бўлиб, унда ўйинчилар скандинав худолари билан боғлиқ воқеаларни бошдан кечирадилар[19].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Асгард“. Рандом Ҳоусе Wебстер’с Унабридгед Диcтионарй.
  2. ↑ Линдоw, Жоҳн. Норсе Мйтҳологй: А Гуиде то Годс, Ҳероэс, Ритуалс, анд Белиэфс. Охфорд/Ню-Ёрк: Охфорд Университй Пресс [Фирст публишед 2001, бй АБC-CЛИО], 2002. ИСБН 0-19-515382-0. 
  3. ↑ 3,0 3,1 Линдоw 2002.
  4. ↑ Энcйcлопедиа Британниcа, Асгард.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 Симек 2008, с. 20.
  6. ↑ Орчард 2011, с. 77, Ҳймисквида: Тҳе сонг оф Ҳймир, станза 7.
  7. ↑ 7,0 7,1 Беллоwс 1923, Þрймсквиðа, станза 17.
  8. ↑ Симек 2008, сс. 167–169.
  9. ↑ Симек 2008, сс. 8, 235, 329.
  10. ↑ Маттиоли 2018, с. 102.
  11. ↑ Боулт 1948.
  12. ↑ Стурлусон 2018, Гйлфагиннинг, чаптер 14.
  13. ↑ 13,0 13,1 Стурлусон & Бёcк 2005.
  14. ↑ Стурлусон 2018, Гйлфагиннинг, чаптер 8, 9.
  15. ↑ Стурлусон 2018, 11. Кеннингс фор Тҳор.
  16. ↑ Скáлдскапармáл, Чаптер 11.
  17. ↑ „Эрик тҳе Викинг (1989)“. Роттен Томатоэс. Қаралди: 2024-йил 9-январ.
  18. ↑ Год Оф Wар Интервиэw.
  19. ↑ ПC Гамес АC.

Адабиётлар

Ҳаволалар