Аш-Шатра (шунингдек, Шатрат ал-Мунтафиқ) Ироқ жанубидаги шаҳарча. Носирия шимоли-шарқида жойлашган. Шаҳар Зи Қар муҳофазоти таркибига кирувчи аш-Шатра туманининг маъмурий марказидир. Аш-Шатра Ғарраф канали 7-магистрал билан кесишган жойда жойлашган. У қадимги Лагаш шаҳридан 22,35 км (13,9 миля) ғарбда жойлашган[2]. 2009-йилда аҳолиси 254,000 кишини ташкил этган[3][4].

Аш-Шатра

арабча: الشطرة‎‎
Мамлакат Ироқ
Муҳофазот Зи Қар муҳофазоти
Асос солинган 1872
Маркази баландлиги 4 м
Аҳолиси
 (2014)
254,000[1] (тахминан)

Тарихи

Аш-Шатра 1872-йилда Усмонлилар даврида Ироқда, Басра вилояти таркибида ташкил этилган. Кўп ўтмай, шаҳар Бағдод билан кучли савдо алоқалари ўрнатиб, Ироқ жанубидаги дон савдоси марказига айланди. Шатра Ғарраф канали бўйидаги энг муҳим шаҳарга айланиб, „Кичик Бағдод“ номини ҳам олган[5]. Шаҳар Басра вилоятининг Мунтафиқ санжоғи таркибидаги худди шу номдаги қазо (туман)нинг маъмурий маркази бўлган. Шаҳарнинг асл расмий номи „Шатрат ал-Мунтафиқ“ бўлган, аммо маҳаллий аҳоли уни Усмонли ҳукумати „Шатрат ал-Амара“ расмий номини берган яқин атрофдаги Қалъат Солиҳ шаҳридан фарқлаш учун „аш-Шатра“ деб соддалаштирган[6].

1889-йил ёзида аш-Шатрада вабо авж олди. Касаллик шаҳарда 700 га яқин аҳоли, шу жумладан шаҳарнинг қаймақами (лейтенант-губернатор) ўлимига сабаб бўлди. Касаллик бошланишидан олдин аҳоли сони 5000 нафарга яқин эди, аммо касаллик авж олгандан кейин шаҳар вақтинча ташлаб кетилган[7].

Ал-Шатра Усмонлилар даврида Ироқнинг жанубида ҳукмронлик қилган Мунтафиқ қабила иттифоқининг таянчи бўлган. 20-аср бошларида шаҳар қабиланинг ҳокимият маркази ҳисобланган[8]. Унда 4000 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилган. Уларнинг деярли барчаси шиа араблар бўлиб, кам сонли яҳудий ва мандеан жамоалари ҳам яшаган. Шаҳар бозорида 300 тага яқин дўкон бўлган ва бозордан атрофдаги ҳудудларда ҳукмрон бўлган мунтафиқ қабилалари фойдаланган. Яҳудийлар жамоаси қишлоқдаги бошланғич мактабни бошқарган[6].

Ироқ уруши

2003-йилда АҚШнинг Ироққа бостириб кириши вақтида АҚШ денгиз пиёдасининг жасади аш-Шатра кўчаларида судраб юрилиб, шаҳар майдонида осиб қўйилган[9][10].

Манбалар

  1. ↑ „Арчивед cопй“. 2016-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-декабр.
  2. ↑ "31.4114°,46.4072° — 31.4097°,46.1717° : 22.35 км / 13.89 м (греат cирcле дистанcе)" (дистанcе бетwеэн Аш Шатраҳ анд Лагаш) (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-07-18 санасида архивланган), Мовабле Тйпе Сcрипц, аccессед 19 Фебруарй 2014
  3. ↑ „"аš-Šаţраҳ" Wорлд Газеттеэр“. 2013-йил 5-январда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ "Ирақ Cитй & Тоwн Популатион" Тагео
  5. ↑ Антҳропологиcал Сериэс. Фиэлд Мусеум оф Натурал Ҳисторй, 1940 — 259-бет. 
  6. ↑ 6,0 6,1 Лоример, Жоҳн Гордон (1915), Газеттеэр оф тҳе Персиан Гулф, 'Оман, анд Cентрал Арабиа, Суперинтендент Говернмент Принтинг, ҳдл:2027/уc1.31158010565033
  7. ↑ Эпидемиологиcал Соcиэтй оф Лондон. Трансаcтионс оф тҳе Эпидемиологиcал Соcиэтй оф Лондон. Богуэ, 1894 — 129–130-бет. 
  8. ↑ Унитед Сервиcе Институтион оф Индиа. Жоурнал оф тҳе Унитед Сервиcе Институтион оф Индиа. Унитед Сервиcе Институтион оф Индиа, 1924 — 190-бет. 
  9. ↑ Бакер, Петер анд Шеридан, Марй Бетҳ (14 Април 2003) "Маринес Ресcуэ Севен У.С. Присонерс; Ирақис Алерт Унит Боунд Фор Тикрит" Тҳе Wашингтон Пост п. А-1
  10. ↑ Wригҳт, Эван (2004) Генератион Килл: Девил Догс, Иcеман, Cаптаин Америcа, анд тҳе Неw Фаcе оф Америcан Wар Г.П. Путнам'с Сонс, Неw Ёрк, п. 228, ИСБН 0-399-15193-1