Ashiko
Ашико — Ғарбий Африканинг кесик конусли дўмбира, барабанидир. Ашико қўллар билан чалинади.
Пайдо бўлиши
Ғарбий Африка, таҳминан Нигерия ашиконинг ватани ҳисобланади. Биринчи бўлиб ёруба халқида пайдо бўлган. Чолғу асбоби номи ўзбек тилига „эркинлик“ деб таржима қилинади[1][2]. Ашико даволаш, бағишлаш маросимлари, ҳарбий тадбирлар, арвоҳлар билан мулоқот қилиш, узоқ масофаларга ишоралар бериш ва б. мақсадида қолланилгансигналларни узатиш ва бошқаларда қўлланган.
Ашико шаклидаги дўмбиралар Кубада боку деб аталади ва карнаваллар ва компарса деб аталувчи кўча сайлларида ишлатилади.
Тузилиши
Дўмбира танаси кесик конус шаклида бўлиб, унинг кенг асосига чарм тортилган. Пастки қисми эса очиқ бўлади. Одатда қаттиқ ёғоч ғўласидан ясалади. Лекин, замонавий ашиколар (бошқа кўплаб шундай чолғулар сингари) тўқилган толалардан ясалган. Мембрана сифатида эчки ёки антилопа териси, айрим ҳоллардагина қорамол терисидан фойдаланилади. Мембрананинг тортилганлик даражаси арқонлар ва ҳалқалар тизими билан бошқарилади. Замонавий ашиколарда пластик мембраналар қўллланилиши мумкин. Баландлиги ярим метрдан бир метргача бўлган ашиколар ҳам бор.
Чалиш техникаси
Жембе чолғу асбобидан фарқли ўлароқ, ашиканинг конуссимонлиги фақат учта асосий оҳанг чиқариш имконини беради. Унинг овози зарбанинг мембрана чети (ёки марказига) қанчалик яқин бўлганига боғлиқ. Ашико анъанавий мусиқада деярли ҳеч қачон жембега ҳамроҳ бўлмайди. Чунки бу иккиси бутунлай бошқача дўмбиралардир. Ашико „эркак“ дўмбира, жембе эса „аёл“ дўмбира ҳам дейилади.
Манбалар
- ↑ там же
- ↑ все источники лишь предполагают, см. здесь (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-06-19 санасида архивланган)
Ҳаволалар
- Ашиконинг келиб чиқиши версиялари(Инглизча) )
- ўзинг қил ашико(Инглизча) )