Ашин – қадимги туркий уруғлардан бирининг бошлиғи. У иккинчи Ҳунну салтанати даврида ҳуннулар хони Му-гонхонга қарам бўлган. Салтанат табғач (тобос) хонлари томонидан емирилгач (439), А. 500 уйлик уруғи билан Олтой ўлкасининг тоғли туманларига кўчиб ўтган. А. уруғи бошқа туркий уруғлар билан қўшилиб, турк ёки туркут (турклар) деган ном билан машҳур бўла бошлаган. Бироқ табғач хонлари қўл остидаги жу-жан (мўғул уруғлари) хонларига қарам эди. А. ўлгач, унинг авлодлари телеут (туркий қавмлардан бири) ва бошқа туркий қабилалар билан иттифоқ тузиб (545), жу-жанларга қарши кураш бошлади. Бу ку-раш натижасида шарқда Корея, ғарбда Болқон ярим оролдаги Адирна (ҳозирги Эдирне) шаҳригача, жанубида Кавказ, Эрон, Афғонистон, Тибетгача, шимолийда Сибирнинг Шимолий минтақаларигача чўзилган кенг ҳудудда биринчи улуғ хоқонлар давлати тузилди. А. авлодлари ВИИИ асрдаги Ғарбий турк хоқонлигини ҳамда Х аср гача давом эт-ган Хазар хо-қонлигини ҳам бошқарган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил