Ashinas
Абу Жаъфар Ашинас (арабча: أبو جعفر أشناس; 844-йил 17 ёки 19-декабрда вафот этган) – Аббосий халифа ал-Муътасимга хизмат қилган генерал. Ал-Му’тасимнинг туркий соқчиларининг дастлабки ва таниқли аъзоларидан бири бўлган Ашинас ал-Му’тасим ҳукмронлиги даврида империянинг етакчи шахсларидан бирига айланди. Амориум ҳарбий юришида қўмондонлик қилди. Кейинчалик империянинг юқори қатламларини тозалаш ва янгилаш мақсадида амалга оширилган эски Аббосий зодагонларини тафтиш қилишда муҳим рол ўйнаган. 834-йилдан бошлаб Миср, 838-йилдан эса Левант ва Юқори Месопотамия ноиби ҳам бўлган, аммо амалда бошқарув учун ўз ўрнига ўринбосарлар тайинлаган. Ал-Му’тасимнинг вориси ал-Восиқ ҳукмронлиги даврида ваколатлари янада кенгайиб, халифаликнинг барча ғарбий вилоятлари устидан ноиблик даражасига етди.
| Абу Жа’фар Ашинас | |
|---|---|
| Таваллуди | номаълум |
| Вафоти | 844-йил 17 ёки 19-декабр |
| Фуқаролиги | Аббосийлар халифалиги |
| Хизматдаги йиллари | тах. 814/15 – 844 |
| Ҳарбий қисм | Аббосийлар туркий гвардияси |
| Жанг/уруш | Амориум юриши |
| Болалари | Муса |
Келиб чиқиши ва дастлабки фаолияти
Я’қубий ва Табарийнинг маълумотларига кўра, Ашинас келажакда ал-Му’тасим унвонини оладиган бўлажак халифа Абу Исъҳоқ ўзининг туркий соқчилар гуруҳи учун сотиб олган дастлабки қуллардан бири бўлган. Ашинас Итах ал-Хазарий, Восиф ва Сима ад-Димашқийлар билан бирга сотиб олинган. Кейинги давр амалиётларидан фарқли ўлароқ, бу тўртта ва бошқа бир номсиз қўриқчи гуруҳнинг дастлабки аъзолари Ўрта Осиёдан эмас, балки Бағдоддан тах. 814/815-йилда сотиб олинган. Яъқубийнинг маълумотига кўра, Ашинаснинг асл эгаси Ну’айм ибн Хозим Абу Ҳорун ибн Ну’айм бўлган[1][2][изоҳ 1].
Табарий Ашинас ўз исмини қандай олгани ҳақидаги қизиқарли бир ривоят ҳақида маълумот берган. 819-йилда Абу Ис’ҳоқ баъзи хорижий исёнчиларга қарши юборилган қўшинни бошқарган. Бу юриш давомида туркий ғилмонлардан бири хорижий найзабардор билан бўлажак халифа ўртасига ўзини ташлаб, форс тилида „Мени таниб ол!“ (форсча: „ашинас ма-ра“) дея қичқиради. Бундан таъсирланган Абу Ис’ҳоқ ўша куннинг ўзидаёқ бу кишига миннатдорчилик рамзи сифатида „Ашинас“ деган исмни инъом этган[6][7]. C.Э.Босwортҳ бу номнинг форсча келиб чиқишига ишора қилган. Чунки бу исм бошқа эроний халқлар орасида ҳам учрайди. Олим тилшунос Фердинанд Жустининг фикрига асосланиб, бу ном „-шинāс“ („билувчи, билимдон“) ўзагидан келиб чиққан бўлиши мумкинлигини таъкидлаган[8]. Бошқа томондан, хитойшунос Éдоуард Чаваннес ва турк тарихчисиЭмел Эсин кўктуркларнинг Ашина қабиласидан келиб чиққанини тахмин қилган бўлса, Чристопҳер И. Беcкwитҳ бу алоқадорликни инкор этган[9].
Ашинаснинг оиласи ҳақида ҳам маълумотлар кам. Унинг куняси „Абу Жаъфар“ эканлигидан, камида бир нафар Жаъфар исмли ўғли бўлгани маълум, бироқ бу ҳақида бошқа ҳеч нарса аниқ эмас[10]. Табарий, шунингдек, 865—866-йиллардаги фуқаролар уруши даврида қўшинларга бошчилик қилган Мусо ибн Ашинас ҳақида ҳам маълумот берган[11].
Ал-Муътасим давридаги фаолияти

Ал-Му’тасим ҳукмронлиги даврида (ҳ. 833–842) Ашинас Итах ва Усрушона шаҳзодаси ал-Афшин билан бир қаторда халифаликнинг энг нуфузли шахсларидан бири бўлган[12]. Ашинас 834-йилдаёқ, ал-Му’тасим тахтга чиқишидан олдин, Миср ноиби этиб тайинланган эди[13]. Ашинас кейинчалик ўз фаолиятидаги бошқа вилоят ноибликлари каби Мисрда ҳам бевосита бошқарувни амалга оширмаган. Ироқда қолган ҳолда ўз ўрнига ўринбосарларни ноиб этиб тайинлаган[14][15]. Ашинас Мисрда 11 йил давомида номинал ноиб бўлган пайтда ўз ўрнига тўртта вакил тайинлаган[16].
Ал-Му’тасим 836-йилда ўзининг янги пойтахти ва қароргоҳи Самаррага асос солгач, Ашинас ва бошқа турклар янги шаҳарнинг ғарбий қисмида, ал-Карх деб номланувчи ҳудудда ер-мулк олишди. У ерда Ашинас ўз саройи (Дар Ашинасни) қурди[17]. Ашинаснинг қўл остида бир қанча амалдорлар (қуввад) бўлгани ҳамда ўз тарафдорлари мавжудлиги қайд этилган[18]. 838-йилги Амориум юришида Ашинас қўшиннинг олдинги сафини бошқарган ва шаҳарни қамал қилиш чоғида асосий қўмондонлардан бири бўлган[19][20].
Ашинас ва бошқа туркийларнинг юксалиши анъанавий Аббосий элиталарини ғазаблантирди, чунки улар ўз ҳокимиятлари қулликдан келиб чиққан бу янги қатлам фойдасига сусайиб бораётганидан хавсирашарди. Табарийнинг таъкидлашича, Ашинаснинг икки лашкарбошиси, Амр ал-Фарғоний ва Аҳмад ибн ал-Халил ибн Ҳишом қамал пайтида ғазабланиб, исёнкор кайфиятда бўлишган. Улар „бу қул, фоҳишанинг ўғли“ деб аталган Ашинас қўлида хўрланганларидан нолишиб, унинг қўл остида хизмат қилишни давом эттиришдан кўра Византия томонига ўтиб кетишни афзал кўрганларини айтишган[21][22]. Амр ва Аҳмад ал-Му’тасимни ағдариб, унинг ўрнига жияни, ал-Маъмуннинг ўғли ал-Аббосни тахтга чиқариш фитнасига қўшилишди. Ашинас саркардаларининг хатти-ҳаракатларидан шубҳаланиб, уларни уй қамоғига олди. Амрнинг тўполон юз берган тақдирда чодир ичида қолиш ҳақида огоҳлантирилган ёш хизматкорларидан бири халифанинг ҳузурига боргач, фитна тез орада фош этилди. Ашинас туркий ҳамроҳлари Итах ва Катта Буға билан биргаликда фитначиларни фош этиш ва қўлга олишда етакчилик қилди. Бу воқеа шу вақтга қадар Аббосийларга хизмат қилиб келган анъанавий тизимда кенг кўламли тозалаш ишларини ўтказишга сабаб бўлди. Ал-Аббос билан бир қаторда етмишдан ортиқ қўмондонлар ҳам қатл этилган[23][24][25].
Туркийлар бу воқеадан фойда олишди. Айниқса, Ашинас фитнани фош қилишда марказий ўринда тургани учун энг кўп манфаат кўрди[14]. Амориум юришидан қайтгач, Ашинас ўзи бошқараётган Миср вилоятлари устидан назоратни сақлаб қолган ҳолда Сурия ва Жазира ҳудудларини ҳам ўз ичига олган улкан маъмурий ҳудуднинг олий ноиби этиб тайинланди. Ашинас Самаррада қолиб, фақатгина ўз номидан доимий ноиблар тайинлагани сабабли амалий жиҳатдан мазкур вилоятлар даромадларини назорат қилган бўлиши эҳтимолга яқин[26]. Шунга қарамай, Ҳугҳ Н. Кеннедйнинг таъкидлашича, бу ҳаракат „ҳокимиятнинг янада марказлашувини англатарди, чунки вилоят ноиб-ҳокимлари саройда камдан-кам кўринар ва сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнида деярли иштирок этмасди“[26]. 839-йилда Ашинаснинг қизи Утранжа ал-Афшиннинг ўғлига халифа шахсан иштирок этган ҳашаматли маросимда турмушга чиққан. 840-йилда ал-Афшин ҳибсга олингач, эр-хотин ҳам ҳибсга олинган[14].
Ал-Му’тасим 840-йилда Самаррадан ас-Синнга жўнаб кетгач, Ашинасни пойтахтда ўз ноиби этиб тайинлади. Қайтиб келгач эса, уни омма олдида тахтга ўтқазиб, унга тантанали тож кийдирди[14]. Ашинас 841-йилги Ҳаж зиёрати давомида Самаррадан то Маккагача бўлган вилоятларнинг амири ёки ноиби дея улуғланган[14][27]. Ибн ал-Адимнинг маълумотларига кўра, ал-Му’тасим ўз ҳукмронлигининг сўнгги йилларида Ашинасга шахсан 40 миллион кумуш дирҳам ҳадя қилган экан[15].
Ал-Восиқ ҳукмронлик давридаги фаолияти ва вафоти
Халифа ал-Восиқ 843-йил Рамазон ойида (июн/июл) Ашинас учун тож кийдириш маросимини такроран ўтказди. Бу маросимда Ашинасга Самаррадан то Мағрибгача бўлган ғарбий вилоятлар устидан кенг ваколатлар берилди. ХВ асрда яшаган мисрлик олим ас-Суютий бу воқеани подшоҳлик ҳокимияти (султонлик) биринчи бор тобе шахсга топширилган ҳолат деб ҳисоблаган. Унинг фикрича, бу воқеа олий ҳокимиятнинг бўлиниши эди[28][29]. Ашинас 844-йилнинг 17 ёки 19-декабрида[30][изоҳ 1], ўз қудратининг айни чўққисида вафот этди[32]. ХИВ аср тарихчиси аз-Заҳабийнинг маълумотига кўра, бошқа манбаларда тасдиқланмаган бўлса-да, Ашинас ўзидан кейин 100 000 олтин динор миқдорида бойлик қолдирган экан. Бу бойликни халифа мусодара қилган[31]. Вафоти тафсилотлари ҳақида маълумот кам бўлса-да, Метю Гордоннинг таъкидлашича, „агар Ашинас касаллик ёки кексалик туфайли вафот этган бўлса, Самаррадаги машҳур турклар орасидаги ўлдирилмаган камдан-кам кишилардан бири бўлади“[28]. Ашинаснинг вафотидан сўнг турк сафдошлари Итах ва Восиф шуҳрат қозонишган. Айниқса, Итах Ашинаснинг мартабаси ва ғарбий вилоятлар устидан бош ноиблик лавозимини эгаллаган[26][32]. Ашинас саройи кейинчалик халифа ал-Мутаваккилнинг энг яқин маслаҳатчиси бўлган ал-Фатҳ ибн Хоқоннинг қароргоҳи бўлиб қолган[33].
Бўлажак вазирлар Аҳмад ибн ал-Хасиб[28] ва Сулаймон ибн Ваҳб ибн Са’ид[34] Ашинас ҳузурида котиб лавозимида хизмат қилишган.
Изоҳлар
- ↑ 1,0 1,1 Ну'айм ибн Кҳазим ис литтле кноwн, эхcепт тҳат ҳе суппортед тҳе анти-cалипҳ Ибраҳим ибн ал-Маҳди агаинст ал-Ма'мун.[3] Аccординг то C. Э. Босwортҳ, ҳе ис ликелй то ҳаве беэн а бротҳер оф Кҳузайма ибн Кҳазим,[4] анд ҳенcе сcион оф оне оф тҳе мост проминент фамилиэс ин тҳе эарлй Аббасид аристоcраcй (тҳе абнāʾ ал-даwла); ин лине wитҳ тҳе рест оф тҳис соcиал гроуп, тҳей аппеар то ҳаве оппосед ал-Маъмун дуринг тҳе cивил wар.[5] Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; наме "изоҳ" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
Манбалар
- ↑ Гордон 2001, сс. 16–17.
- ↑ Кеннедй 2006, с. 213.
- ↑ Босwортҳ 1987, с. 75.
- ↑ Босwортҳ 1987, с. 75 (ноте 242).
- ↑ Гордон 2001, с. 170 (ноте 29).
- ↑ Босwортҳ 1987, сс. 67–68.
- ↑ Гордон 2001, с. 17.
- ↑ Босwортҳ 1991, с. 98 (ноте 281).
- ↑ Гордон 2001, с. 169 (ноте 18).
- ↑ Гордон 2001, с. 18.
- ↑ Гордон 2001, сс. 18, 170 (ноте 24).
- ↑ Кеннедй 2006, с. 216.
- ↑ Гордон 2001, сс. 18, 59.
- ↑ 14,0 14,1 14,2 14,3 14,4 Гордон 2001, с. 77.
- ↑ 15,0 15,1 Босwортҳ 1991, с. 178 (ноте 504).
- ↑ Гордон 2001, с. 110.
- ↑ Гордон 2001, сс. 58, 60.
- ↑ Кеннедй 2001, с. 118.
- ↑ Босwортҳ 1991, сс. 97–117.
- ↑ Василиэв 1935, сс. 144–172.
- ↑ Босwортҳ 1991, с. 112.
- ↑ Кеннедй 2006, сс. 224–225.
- ↑ Босwортҳ 1991, сс. хв, 121–134.
- ↑ Гордон 2001, сс. 48–49, 76–77.
- ↑ Кеннедй 2006, сс. 224–227.
- ↑ 26,0 26,1 26,2 Кеннедй 2004, с. 159.
- ↑ Босwортҳ 1991, с. 201.
- ↑ 28,0 28,1 28,2 Гордон 2001, с. 79.
- ↑ Краэмер 1989, с. 5.
- ↑ Краэмер 1989, с. 21.
- ↑ 31,0 31,1 Гордон 2001, с. 209 (ноте 47).
- ↑ 32,0 32,1 Гордон 2001, сс. 18, 79.
- ↑ Гордон 2001, с. 86.
- ↑ Краэмер 1989, с. 9 (ноте 16).
Адабиётлар
- Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХХИИ: Тҳе Реунифиcатион оф тҳе ʿАббāсид Cалипҳате: Тҳе Cалипҳате оф ал-Маʾмūн, А.Д. 813–33/А.Ҳ. 198–213, СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1987. ИСБН 978-0-88706-058-8.
- Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХХИИИ: Сторм анд Стресс Алонг тҳе Нортҳерн Фронтиэрс оф тҳе ʿАббāсид Cалипҳате: Тҳе Cалипҳате оф ал-Муʿтасим, А.Д. 833–842/А.Ҳ. 218–227, СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1991. ИСБН 978-0-7914-0493-5.
- Гордон, Маттҳеw С.. Тҳе Бреакинг оф а Тҳоусанд Сwордс: А Ҳисторй оф тҳе Туркиш Милитарй оф Самарра (А.Ҳ. 200–275/815–889 C.Э.). Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 2001. ИСБН 0-7914-4795-2.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Армиэс оф тҳе Cалипҳс: Милитарй анд Соcиэтй ин тҳе Эарлй Исламиc Стате. Лондон анд Неw Ёрк: Роутледге, 2001. ИСБН 0-415-25093-5.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Пропҳет анд тҳе Аге оф тҳе Cалипҳатес: Тҳе Исламиc Неар Эаст фром тҳе 6тҳ то тҳе 11тҳ Cентурй, Сеcонд, Ҳарлоw: Лонгман, 2004. ИСБН 978-0-582-40525-7.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Wҳен Багҳдад Рулед тҳе Муслим Wорлд: Тҳе Рисе анд Фалл оф Ислам'с Греатест Дйнастй. Cамбридге, МА: Да Cапо Пресс, 2006. ИСБН 978-0-306814808.
- Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХХИВ: Инcипиэнт Деcлине: Тҳе Cалипҳатес оф ал-Wāтҳиқ, ал-Мутаwаккил анд ал-Мунтаṣир, А.Д. 841–863/А.Ҳ. 227–248, СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1989. ИСБН 978-0-88706-874-4.
- Василиэв, А. А.. Бйзанcе эт лес Арабес, Томе И: Ла Дйнастиэ д'Амориум (820–867), Френч эд.: Ҳенри Грéгоире, Мариус Cанард (Френч), Брусселс: Éдитионс де л'Институт де Пҳилологиэ эт д'Ҳистоире Ориэнталес, 1935.