Ashirit

Аширит, Диоптаз (юнонча: диоптас — орасидан кўрмоқ)? мис зумради, ахирит — минерал, миснинг сувли силикати. Кимёвий формуласи Cу6(Си6О|8). 6Н2О. Биринчи бўлиб бухоролик савдогар Муҳаммад Ашир 1785-йилда Марказий Қозоғистондаги Олтинтепа деган жойдан топган, дастлаб унинг номи билан аширит деб аталган. Кристалларининг ичидаги уланиш чизиқлари бутунлай кўриниб турганлиги учун франсуз минералоги Гаю (1797) аширитни Д. деб атаган. Тригонал сингонияли. Қисқа устунча, ромбоэдр кўринишида. Ранги зумрадсимон яшил, ялтироқлиги шишасимон. Каттиклиги 5. Зичлиги 3300 кг/м3. Мис конларининг нураш зонасида малахит, брошантит, хризоколла ва миснинг иккиламчи минераллари, шунингдек, калсит, кварс, лимонит билан бирга учрайди. Чили (Копиано яқинида), АҚСҲ (Аризона штати), Конго Демократик Республикаси (Шаба), Намибияда ҳам топилган.
Мис зумради — диоптазнинг эски номи (қаранг Диоптаз). Аширит Марказий Қозоғистондаги Олтинтепа кони ёнидан бу минералнинг 1785-йилда катта кристаллини топиб келган бухоролик савдогар Ашир Муҳаммаднинг номига қўйилган. Кимёвий формуласи: Су6[Си6О18]×6Ҳ2О [1].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |