Аскар: 1) давлат ва мамлакат муҳофазаси ёки ҳарбий юришларда иштирок этувчи ҳарбий хизматчи, қуролли жангчи; 2) давлатнинг қуролли кучлари мажмуи ёки унинг бир қисми; қўшин. Араб тилининг кучли таъсирига қарамай аскар истилоҳи Ўрта Осиё туркий тилларида, хусусан, ўзбек адабий тилида асосан ХВ асрдан черик, сипоҳ, лашкар истилоҳлари қатори „қўшин, лашкар“ маъносида кенг қўлланишда бўлган. ХХ аср охирларидан аскар кўпроқ „жангчи, ҳарбий хизматчи“ маъносини ифодалаш учун ишлатилади.

Манбалар