Аскаридалар (Асcаридидаэ) — Тўгарак чувалчанглар оиласи. Умуртқали ҳайвонлар ва одам ичагида паразитлик қилади. 9 та уруғни ўз ичига олади. Типик уруғи (Асcарис)ра18 -турига киради. Одатда одам аскаридаси (А. Лумбриcоидес) ва чўчқа аскаридаси (Аскаридалар суям) кўп учрайди. Одам аскаридаси эркагининг узунлиги 15 — 25 см, урғочиси 20 — 40 см. Эркак аскариданинг думи илмоққа ўхшаш эгилан. Аскарида гавдаси ташқи томондан пишиқ ва қалин пўст — кутикула билан қопланган. Ёпишув органлари (сўрғичлар) ривожланманган, унинг эластик танаси ичак деворига тақалиб турганидан ичакдан ташқарига чиқиб кетмайди.

Аскариданинг ҳазм қилиш системаси икки учи очиқ узун найга ўхшайди. Бу най оғиз тешигидан бошланади, қисқа ҳалқум, қизилўнгач, ўрта ичак ҳамда кейинги ичак орқали чиқарув (анал) тешиги билан тугайди. Танаси олдиги учида жойлашган оғиз тешиги 3та лаб билан ўралган. Аскарида ичакда ҳазм бўлаётган озиқни сўриб олади. Озиқнинг ҳазм бўлмаган қисми унинг анал тешиги орқали чиқариб юборилади.

Айириш системаси тана бўйлаб ўтган 2та узун найдан иборат. Найлар тананинг олдинги томонида бирлашиб, ягона тешик билан ташқарига очилади. Танасининг олдинги томонидаги нерв ҳалқаси ҳалқумни ўраб олган. Бу ҳалқадан тана бўйлаб кейинги ва олдинги томонга нервлар кетади.

Жинсий системаси бир учи берк ингичка найчага ўхшаш бўлади. Тана бўшлиғида буралиб жойлашган. Урғочисининг жинсий органди 2та тухумдондан, эркакники эса битта уруғдондан иборат. Аскарида жуда серпушт, у 1 кеча-кундузда 240мингтагача тухум қўяди. Уруғланган ва қалин пўст билан қопланган тухумларини хўжайини ичагига қўяди. Тухумлар ахлат билан ташқарига чиқиб кетади. Тухумлар ифлос қўл ёки ювилмаган мева ва сабзавотлар орқали одамнинг ичагига тушганида нам муҳитда улардан личинкалар чиқади. Личинкалар қон орқали ўпкага боради, сўнгра балғам билан оғизга тушади. Улар оғиздан яна ичакка қайтиб тушгач, ривожланиб вояга етади ва тухум қўйишга киришади.

Аскаридани юқтирганда белгилар. Аскарида билан касалланган одам озиб кетади, ранги синиқ бўлади. Унинг қорни мунтазам оғриб туради. Ичакдаги аскаридалар махсус дорилар ёрдамида ҳайдалади. Аскаридани юқтирмаслик учун сабзавот ва меваларни яхшилаб ювиб истеъмол қилиш керак ҳамда махсус гигиена қоидаларига риоя қилиш керак.

Манбалар

Ҳайвонот дунёси энсиклопедияси ва 7-синф биология дарслиги (2017) Лазиз Ҳамидов

Ҳаволалар