Асколд ва Дир – Киев князлари (9-аср 2- ярми). Йилномаларга кўра Рюрик боярлари бўлганлар. Асколд ва дир номлари 10-асрда яшаган араб тарихчиси Мас’уд асарларида, шунингдек сўнгги даврлардаги йилномаларда ҳам учрайди (12-аср). Асколд ва дир Кривич ва Полоцк ерларига икки марта юриш қилади. Тахминан 866 йил Руснинг Истанбулга юришига раҳбарлик қилган. Асколд ва дирни 882 йил Новгород князи Олег ўлдирган.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Асколд ва Дир“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.