Асма Иброҳим - покистонлик археолог ва музейшунос ва табиатни муҳофаза қилиш мутахассиси, Покистон Давлат банкининг Музей, архивлар ва санъат галереяси департаменти асосчиси. Иброҳим аввал Покистон ҳукумати Археология ва музейлар департаменти Покистон Миллий музейи директори лавозимида ишлаган.

Ёшлиги

Асма отасидан 13 ёшида айрилди. Отаси ўлимидан сўнг, у ўқишни якунлаш учун қийин вақт ўтказди. Бунинг учун у жуда ёшлигидан ярим кунлик ишларни бажариши ва стипендияларга таяниши керак эди.[1]

Асма Карачи университетининг микробиология, зоология ва кимё ёналишларини тамомлаган. [2] У археологияга қизиқарди, лекин Карачи университетида археология бо'лими ё'қ эди, шунинг учун у тарих бо'йича магистрлик даражасини танлади.

У Лаҳор музейида Марказий Осиё ва Жанубий Осиё археологияси ва тарихи бўйича мутахассис Аҳмад Ҳасан Дани курсида қатнашди. Дани маслаҳати билан у умумий тарих ( нумизматика ) фанлари номзоди илмий даражасини олди. [3] Иброҳимнинг диққати нумизматикага, хусусан Синд ва Балужистондаги Ҳинд-Юнон қироллиги тангаларига қаратилган эди.

Карера

Карачи университетида тарих бўйича магистрлик даражасини тамомлагандан кейин, Асма Покистон ҳукумати қошидаги Археология ва музейлар бўлимига иш кирмоқчи бўлди, аммо бу бўлимда аёл киши учун жой йўқ эди. [3]

У 1986 йилда Узоқ Шарқ нашриётининг муҳаррири бўлди ва 4 ва 5-синф ўқувчилари учун “Ижтимоий фанлар ва қадимий тарих” бўйича иккита курс китобини ёзди. У Травелог Интернатионал журналида муҳаррир ва Трибуне Даилй газетасида суб муҳаррир бўлиб ишлаган. У, шунингдек, Даwн учун мустақил ёзувчи эди. [2]

Охир-оқибат, Федерал Давлат Хизмати Комиссияси археология ва музейлар департаментида куратор ёки директор ёрдамчиси учун очиқ лавозимни эълон қилди. Асма бу лавозимга малакасига кўра танлаб олинди ва қидирув ва қазиш бўлимига ишга юборилди. У вақти-вақти билан Миллий музейга ишга ўтказиларди.

У ўзининг биринчи қазишмаларига аёл археолог бошчилигидаги франсуз гуруҳи билан борди. [4]

Маълумотномалар

  1. ↑ „Арчаэологист жумпс овер ҳоопс то пурсуэ ҳер пассионс“. Тҳе Эхпресс Трибуне.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Арчаэологист-Мусеологист: Асма Ибраҳим | артноw“ (эн-УС). Қаралди: 2020-йил 4-декабр. Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме ":0" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  3. ↑ 3,0 3,1 Нақви. „И саид но то марриаге анд дедиcатед мй лифе то арчаэологй, сайс Др Асма Ибраҳим, cуратор оф Стате Банк мусеум“ (эн). Имагес (2017-йил 29-октябр). Қаралди: 2020-йил 4-декабр. Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме ":2" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  4. ↑ „'Тҳе греатест риск то оур ҳеритаге ис игноранcе' | Бритиш Cоунcил“ (эн). www.бритишcоунcил.орг. Қаралди: 2020-йил 4-декабр.