Asos
Асос – мантиқий тафаккурнинг муҳим шакли ҳисобланган хулоса чиқаришнинг таркибий қисмларидан бири. Чинлиги амалиётда текширилган ва исботланган ма’лум фикрни ифодалайди. Ундан нома’лум фикрни – хулосани келтириб чиқариш учун фойдаланилади. Индуктив хулоса чиқаришда асос миқдори чегараланмаган бўлиб, тайин билимларни ифодалайди ва умумий хулоса келтириб чиқариш учун хизмат қилади. Дедуктив хулоса чиқаришда, аксинча асос сифатида умумий билимлардан фойдаланилади ва улар тайин билимлар ҳақида хулоса чиқаришга хизмат қилади. Дедуктив хулоса чиқаришда асоснинг миқдори чегараланган бўлади. Мантиқий тафаккурнинг исботлаш шаклида эса асос далил, аргумент шаклида келади ва исботланиши лозим бўлган тезисни асослаш учун келтирилади. Асоснинг чинлиги хулоса ёки тезиснинг чин бўлиши учун муҳим шартлардан биридир, лекин бундан ташқари ҳукмлар бир-бири билан тўғри боғланган ва тартиб билан келтирилган бўлиши лозим. Акс ҳолда тўғри асосдан нотўғри хулоса чиқиши мумкин. Умуман илмда, турмушда, ҳар қандай мунозара ва муҳокамада, бирор фикрни исботлаш ёки бирор хулосага келиш учун фойдаланиладиган фикр асос деб юритилади.[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Асос“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |