Асотир (б. устура) — жуда қадим замонларда коинот ва ҳаётнинг пайдо бўлиши, табиат ҳодисалари, дунёнинг охири ва тугаши ҳақидаги кишиларнинг ақидаю хаёлларини, афсонавий қаҳрамонларнинг муъжизаларини баён қилувчи ривоят ва афсоналар. Асотирлар рус ва Европа адабиёцҳунослигида "миф", "мифология" деб юритилади. Ўрта Осиё ва Эрон халқларининг энг қадимги замонларда Каюмарс, Ҳушанг, Таҳмурас, Жамшид ва бошқа афсонавий қаҳрамонлар ҳақида яратган асотирий ривоятлари пайдо бўлган ва улар ҳозирги кунгача этиб келган. Ўрта аср тарихчиларининг умумий тарих бўйича ёзган асарларининг бошланғич анъанавий қисмлари, кўпинча, асотирлардан иборат бўлган. Асотирлар ёзма адабиётга ҳам ўтиб, ғоявий жиҳатдан қайта ишланди. Улар Абулқосим Фирдавсий, Низомий Ганжавий, Хисрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий ижодларига катта таъсир кўрсатди. Зардуштийлик динининг китоби "Авесто" Туркистон ва Эрон халқлари яратган қадимги асотирларнинг ўзига хос қомуси ҳисобланади[1].

Манбалар

  1. ↑ Муҳаммаджон Ҳакимов. Шарқ манбашунослиги луғати. -Т.: „Давр пресс“, 2013.