Асойи Калим – Мусо Калимуллоҳ (алайҳиссалом)нинг мўжизакор ҳассаси. Диний манбаларга асосан, Шуайб пайғамбар (алайҳиссалом) Мусо (алайҳиссалом)га бир ҳасса беради. Ҳасса ерга ташланганда, аждаҳога айланиб, Фиръавн сеҳргарларининг барча жодусини ўз домига тортади. Қўлга олинганда яна оддий ҳассага айланиб қолган:

Аждар эмаским, эмас аждар салим,

Балки дегил они асойи Калим.

(“Ҳайрат ул-аброр”, 12-мақолат)[1][2]

Манбалар

  1. ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луғат". 
  2. ↑ "Ҳайрат ул-аброр".