Aspartam
АСПАРТАМ (Аспасвит, Аспамикс) ГМ бактерияси воситасида олинади. Шоколад, сақич, кетчуп, соус, газли ичимликлар, ширинликлар, дори-дармон, пархезли тоам ва ичимликлар ҳамда шу каби маҳсулотларда қўлланади. Аспартам таркибида фенилаланин дейилган синтетик аминокислота мавжуд. Синтетик фенилалалин ва метаболиклар қон ва тўқималарда тўпланади.
Зарарлари
Аспартам болаларнинг ривожланаётган мийясида нуқсонлар келтириб чиқаради. Бу эса диққатни жамлай олмасликка, агрессив ҳатти-ҳаракатларга, зеҳннинг пасайишига ва идроксизликка олиб келади. Аспартам кўз қовоқлари, лаблар, қўл ёки оёқларда шиш пайдо бўлишига ҳам сабаб бўлади. У яна мийя фаолиятини бузиб, бош оғриғи, бош айланиши ва ҳушдан кетиш ҳолатларини келтириб чиқаради. Шунинг учун аксар давлатларда таъқиқланган. Аспартам таъқиқланган мамлакатларда болаларнинг мия фаолияти билан боғлиқ касалликлари тез сур’атларда камаймоқда[1].
Манбалар
- ↑ Солиҳ, Ойдин. Ҳақиқий тиббиёт. Истанбул: Хадижа Кот, 2009.