Aspergillyoz

Аспергиллёз (Аспергиллосис) – Одам ва ҳайвонларда паразит замбуруғи(аспергиллар) қўзғатадиган касаллик. Аспергиллёзда қайси аъзо зарарланганлигига қараб касаллик белгилари турлича намоён бўлади. Масалан, тери Аспергиллёзида асосан тери зарарланади, унда тугунча, яра ва инфилтратлар пайдо бўлади. Аспергиллёз билан асосан паррандалар, қисман сут эмизувчилар касалланади. Бу касалликка паррандалар ичида ўрдак ва ғоз кўпроқ, товуқ, курка, каптар, қирғовул камроқчалинади. Сут эмизувчилардан Аспергиллёз билан кўпроқ қуён касалланади. Касаллик нафас орқали замбуруғ спораларини ичга ютиб юбориш ва бу касаллик билан зарарланган озуқани истеъмол қилиш натижасида юқади. Касалланган ҳайвонлар анча лоҳас бўлади, нафас олиши қийинлашади, иштаҳаси пасаяди, ичи бузилади, озиб кетади, бир неча кундан кейин ўлади. Аспергиллёзнинг олдини олиш чоралари: бино ичида санитариягигиена қоидаларига риоя қилиш, озуқа ва тўшамаларни замбуруғлардан холи тутиш, инкубаторларни дезинфексия қилиш, шамоллатиш ва бошқалар[1].
Галерия
Манбалар
Ҳаволалар
- УСГС Натионал Wилдлифе Ҳеалтҳ Cентер (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-12-12 санасида архивланган)
- Аспергиллус – Аспергиллус wебсите
- Аспергиллосис (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-01-27 санасида архивланган) ат ДоcторФунгус.орг
- ҳттп://реферат.архив.уз (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-11-28 санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |