Аспидистра (Аспидистра) – марваридгулдошлар оиласи (cонваллариаcеаэ)ра мансуб кўп йиллик ўтлар туркуми. Ҳимолай тоғлари ва унинг шарқий томонларида тарқалган. 7 тури бор. Аспидистра пояси остидан бўғизбарглар ҳосил қилади. Гуллари майда. Ўзбекистонда бир тури (Аспидистра cлатиор) хушманзара ўсимлик сифатида хона ва оранжереяларда ўстирилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил