Aspire Zone



Аспире Зоне (Доҳа Спорт Шаҳри номи билан ҳам танилган[1]) – Қатарнинг Ал Райян шаҳридаги Баая туманида жойлашган 250 гектарлик (2,5 км²) спорт мажмуасидир[2]. Аспире Зоне Фоундатион томонидан бошқариладиган бу мажмуа 2003-йилда халқаро спорт маскани сифатида ташкил этилиб, кейинги йили спорт чемпионларини тайёрлаш учун таълим маркази (Аспире академияси) иш бошлаган[3]. Мажмуада бир нечта спорт иншоотлари мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти 2006-йилги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида барпо этилган[4].
Бундан ташқари, Қатарнинг илгари энг баланд иншооти ҳисобланган Аспире Тоwер Аспире Зонеда қурилган, мамлакатдаги энг машҳур савдо маркази – Виллаггио Малл билан ёнма-ён жойлашган.
Ушбу мажмуа Қатар футбол ассоциацияси томонидан 2022-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати учун тақдим этилган аризанинг муҳим қисми ҳисобланган ва Қатар Олимпия қўмитаси томонидан 2016-йилги Ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун Доҳа номзодида марказий ўрин эгаллаган.
2024-йилда Аспире Зоне Фоундатион халқаро футбол мусобақаси – Тенглик кубогини (Эқуалитй Cуп) таъсис этди[5].
Спорт иншоотлари
Аспире Зоне спорт иншоотларига қуйидагилар киради:
- Халифа халқаро стадиони – асосан футбол ўйинлари учун мўлжалланган 50 000 томошабин сиғимига эга стадион.
- Ҳамад акватория маркази – Олимпия ўлчамидаги сузиш ҳавзаси.
- Аспире гумбази – дунёдаги энг катта кўп мақсадли ёпиқ спорт мажмуаси бўлиб, унда 13 та турли хил ўйин майдони мавжуд[6].
Аспире академияси
Ёшлар учун спорт академияси бўлган Аспире академияси Аспире ҳудудининг марказида жойлашган[7].
Аспетар
Аспетар – Аспире Зоне таркибидаги ихтисослаштирилган ортопедия ва спорт тиббиёти шифохонаси ҳисобланади. 2007-йилда ўз фаолиятини бошлаган[8] бу муассаса Яқин Шарқ минтақасидаги биринчи спорт тиббиёти шифохонаси бўлган. 2009-йилда у ФИФА томонидан Тиббий Мукаммаллик Маркази сифатида эътироф этилган[9]. Шифохона Аспетар Спорт Тиббиёти Журнали номли илмий нашрни чоп этиб келмоқда[10].
Манбалар
- ↑ „Қатар Буилдинг УС$20 Млн Ундергроунд Стадиум Фор 2011 Асиан Cуп“. Индиан Муслимс (2007-йил 26-октябр). 2012-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 6-ноябр.
- ↑ Рамсак, Боб. „Тҳе Аспире Доме, cентре стаге фор Доҳа 2010“. ИААФ (2009-йил 4-ноябр). 2012-йил 12-январда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Аcадемй, Аспире „Ҳоме“. www.аспире.қа. Қаралди: 2015-йил 10-август.
- ↑ Аспире Зоне Фоундатион. Аспире Зоне. Ретриэвед он 2009-11-06.
- ↑ „Эқуалитй Cуп Фоотбалл Тоурнамент ин cоллаборатион wитҳ Зенит Саинт Петерсбург ФC.“. аспирезоне.қа. 2024-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 26-сентябр.
- ↑ Медиа Информатион : ФАҚ’С (Wайбаcк Мачине сайтида Новембер 5, 2009, санасида архивланган). Аспире Зоне. Ретриэвед он 2009-11-06.
- ↑ Мерcй Нжуэ. „Аспире Аcадемй: Унлоcкинг тҳе потентиал оф Қатар'с ёутҳ“. АИПС Медиа (2017-йил 3-май). Қаралди: 2018-йил 18-январ.
- ↑ „Қатар Ортҳопаэдиc & Спорц Медиcине Ҳоспитал (АСПЕТАР)“. Ҳелен Зиэглер & Ассоcиатес. Қаралди: 2018-йил 18-январ.
- ↑ Даниэл Этчеллс. „ИПC’с медиcал анд сcиэнтифиc диреcтор висиц Аспетар ҳоспитал дуринг Wорлд Чампионшипс ин Доҳа“. инсидетҳегамес.биз (2015-йил 25-октябр). Қаралди: 2018-йил 18-январ.
- ↑ „Броwсе Бй Публиcатион: Аспетар Спорц Медиcине Жоурнал“. ҚУТ эПринц. Қаралди: 2018-йил 18-январ.