Asrol Muxtorov
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Асрол Мухторов (1948.21.11, Тошкент) — ганчкор уста, наққош; Ўзбекистон халқ устаси (1999). Ус т а Маҳмуд Усмоновсзм ҳунар ўрганган; устози билан бирга ишлаб (1966—79), республикадаги жамоат бинолари ва хусусий турар жойларни безашда қатнашади. Республика ўқувчилар ва ёшлар саройидаги ганчкорлик тўгарагига раҳбарлик қилди (1975). 1979-йилдан ганчкорлар бригадасига бошчилик қилиш билан мустақил фаолиятини бошлади. Фаолиятида ганчкорлик, кулоллик ва наққошликни уйғун ҳолда олиб бориб, безаклар яратди. "Салом" чойхонаси (Қашқадарё), "Дилором" қаҳвахонаси (Тошкент) ва бошқа жамоат биноларини ганч ўймакорлиги билан безади. Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимияти, "Туркистон" саройи, Байналмилал маданият маркази, Олий Мажлис, Фарғонадаги "Ал-Фарғоний" театри зали ва бошқа биноларни ганч ўймакорлиги билан безади. М. кўплаб шогирдлар тайёрлаган.
Манбалар
- Ус т а ва шогирд одоби, Т., 1999.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |