Asror Yangiyev
Асрор Абдихамидович Янгиев (1963-йил, Бухоро вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, техника фанлари доктори, профессор.
| Асрор Янгиев | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1963-йил Бухоро вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Иш жойлари | Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти |
| Таълими | Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти |
| Илмий даражаси | техника фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
Биографияси
Асрор Янгиев 1963-йилда Бухоро вилоятида туғилган[1]. 1980-йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг „Гидротехника қурулиши“ факултетини инженер-гидротехник мутахассислиги бўйича тугатган. Меҳнат фаолиятини 1985—1987-йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бошлаб, гидротехника иншоотлари кафедрасида ассистенти, 1987—1991-йилларда Москва Гидромелиорация институти стажёр-ўқитувчиси ва аспиранти, 1991—2004-йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институти „Гидротехника иншоотлари“ кафедраси ассистенти ва доценти, 2004—2008-йилларда Тошкент ирригация ва мелиорация институти „Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструксиялари“ кафедраси доценти ва „Ирригация гидротехника иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш“ факултети декани муовини, 2008—2009-йилларда „Ирригация гидротехника иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш“ факултет декани лавозимида ишлаган[1]. 2009—2017-йилларда доцент, 2017-йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти „Гидротехника иншоотлари ва мухандислик конструксиялари“ кафедраси профессори ва магистратура бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда[1].
Оиласи
Оилали, 3 нафар фарзанди бор[1].
Илмий фаолияти
Илмий фаолияти давомида 250 дан ортиқ илмий ва услубий ишлар, шу жумладан, ҳаммуаллифликда 10 дан ортиқ дарслик ва ўқув қўлланмалар, монографиялар, 6 та фойдали модел учун патент ва компютер дастурлари учун гувоҳномалар, 15 та тавсияномалар чоп қилган[1]. 1991-йилда номзодлик диссертациясини, 2016-йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Сув хўжалиги а’лочиси ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги кўкрак нишони билан тақдирланган[1].