Асрор бобо — моҳир ўзбек ҳикоянависи Абдулла Қаҳҳорнинг машҳур ҳикояларидан бири[1]. Профессор Йўлдош Солижоновга кўра, ушбу ҳикоя, қаҳрамон психологиясини очишда деталлардан фойдаланишнинг энг яхши намунасидир. Шўролар даврида „Асраркул ата“ номи билан қорақалпоқчага ўгирилиб чоп этилган[2].

Ҳикояда халқ ҳаёти тасвири бир оила аъзолари орасидаги муносабатларда кўзга ташланади. Унда моддий қашшоқликдан кўра маънавий қашшоқлик кўпроқ акс этган дея таъкидланади.

Манбалар

  1. ↑ „Абдулла Қаҳҳор (1907–1968)“. Савия.уз. 2020-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-март.
  2. ↑ „Хуршида Ҳамроқулова. Абдулла Қаҳҳор ва хориж“. Зиё.уз. Қаралди: 2021-йил 17-март.