Зиёсферада исми Асрор ва фамилияси Кенжаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Асрорбекбек Кенжаев (2004-йил 15-июлда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган) – ўзбекистонлик профессионал футболчи, дарвозабон позициясида ўйнаган.

Асрорбек Кенжаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Асрорбек Кенжаев
Таваллуд санаси 2004-йил 15-июл (2004-07-15) (22 ёш)
Таваллуд жойи Ғиждувон, Бухоро, Ўзбекистон
Бўйи 184 м (603 фт 8 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2021—2022 Локомотив Тошкент
2022—2023 Чиғатой
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2023—2025 Нефтчи 0 (0)
Миллий терма жамоа
2022—2023 Ўзбекистон У20 5 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биографияси ва карераси

Илк йиллари

Кенжаев 2004-йил 15-июлда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган. У „Спартак Тошкент“ футбол академияси битирувчиси ҳисобланади. 2021-йилда у Тошкентнинг „Локомотив“ жамоасига, 2022-йилда эса „Чиғатой“ клубида ҳаракат қилган. 2023-йилга келиб Кенжаев „Нефтчи“ клубига кўчиб ўтди. Асрорбек Кенжаевнинг трансфермарктдаги нархи 50 минг еврони ташкил этади (2023-йилги маълумот)[1].

Локомотив Тошкент сафида

Асрорбек 2021-йилда (16 ёшида) „Локомотив“ клуби сафига келиб қўшилди. Жамоа сафида 9 та ўйинда майдонга тушди ва бундан ташқари ёшлар жамоасида ҳам кўплаб ўйинлар ўтказди.

Чиғатой сафида

2022-йилда „Чиғатой“га трансфер бўлди. Кенжаев жамоа сафида Ўзбекистон Кубогида 1 та ўйинда, Биринчи Лига мусобақасида 11 та ўйинда майдонга тушган.

Нефтчи

2023-йилги мавсум аввалида Фарғонанинг „'Нефтчи“ жамоаси билан шартнома имзолаган[2].

Терма жамоадаги фаолияти

Асрорбек Кенжаев 14 ёшидан бошлаб терма жамоага мунтазам чақирилишни бошлаган. Футболчи У-14 ,У-15, У-16, У-17, У-18, У-19 ва У-20 Ўзбекистон терма жамоаларида ҳаракат қилган.

2022-йилнинг 15-августида Ўзбекистон У-19 терма жамоасига чақирув олган ва Японияда бўлиб ўтган „СБС Cуп“ турнирида иштирок этган. „СБС Cуп“ турнирида Уругвай У-19 терма жамоаси, Япония У-19 терма жамоаси ва Шизуока У-19 жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушиб, турнир ғолиблигини қўлга киритган. Асрорбек Кенжаев Ўзбекистон У-19 терма жамоаси билан 2022-йилнинг 10-сентябрдан 18-сентябргача Саудия Арабистонида бўлиб ўтган У-20 Осиё Кубиги саралаш ўйинларида қатнашган. Бу босқичда Саудия Арабистони У-20 терма жамоаси, Хитой У-20 терма жамоаси, Малдив У-20 терма жамоаси ва Мянма У-20 терма жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушган. Жамоа гуруҳда 12 очко тўплаган ҳолда 1 ўринни эгаллаган.

„СБС Cуп“ ва „У-20 Осиё Кубоги“ саралаш ўйинларида ўзини яхши кўрсатганлиги учун Равшан Ҳайдаровнинг эътиборини қозонди ва Ўзбекистон У-20 терма жамоасидан чақирув олади. Асрорбек Ўзбекистон У-20 терма жамоаси билан 2022-йилнинг 28-ноябр куни Қирғизистон У-20 терма жамоасига қарши ўйинда ўзининг дебют ўйинини ўтказди[3].

Асрорбек Кенжаев Ўзбекистон У-20 терма жамоаси билан биргаликда 1-18-март кунлари бўлиб ўтган У-20 Осиё Кубогида чемпион бўлиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистон У-20 терма жамоаси билан Аргентинада бўлиб ўтган У-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнида Бразилия ва Доминикан Республикаси ёшлар терма жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушди.

Кенжаев Аргентинада бўлиб ўтган ФИФА У-20 Жаҳон Чемпионатида Гватемала У-20 ва Исроил У-20 терма жамоаларига қарши муҳим ўйинларда майдонга тушди[4].

Фаолиятидаги статистикаси

Ўзбекистон У20 терма жамоасида
Йил Ўйинлар Ўтказиб юборилган голлар
2022-йил 6 5
2023-йил 8 4
Жами 14 9

Ютуқлари

Терма жамоа

Ўзбекистон У19
  • СБС Cуп ғолиби: 2022
Ўзбекистон У20

Клуб

Нефтчи
  • Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони: 2025

Манбалар

Ҳаволалар