Assom tili
Ассом тили — Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги Ассом штатида яшовчи ассом халқининг тили. Ҳинд-европа тиллари оиласига киради. Ассом тили Х—ХИ асрларда шакллана бошлаган. ХИИИ асрда Ассом ерларини ахомлар ишғол этиши билан Аccом тили ахом лексикаси, ўлкада вишнуийлик дини ёйилиши туфайли санскрит лексикаси таъсирида ривожланди. Ассомда инглизлар ҳукмрон бўлган даврда бенгал тили вилоятнинг расмий тили деб эълон қилинган. Бу даврда Ассом тилига бенгал лексикаси катта таъсир кўрсатган. Аccом тили Ҳиндистон миллий тилларидан бири бўлиб қолган. Аccом тилидаги адабиёт ХИИИ аср охири — ХИВ аср бошларида пайдо бўлди. ХВ — ХВИ асрларда кўпроқ диний мавзуда асарлар яратилди. ХВИИ — ХВИИИ асрларда тарихий воқеалар акс этувчи йилнома (буранж)лар ҳамда диний арбоблар ҳаёти акс этувчи асарлар кенг тарқалди. ХИХ асрнинг 2-ярмига келиб янги адабий жанр (роман, ҳикоя)лар пайдо бўлди. Аccом тилида журнал нашр этила бошлади. Публицистика ҳам тараққий этди. Инглиз мустамлакачиларига қарши халқ қўзғолони миллий озодлик ҳаракатини янги босқичга кўтарди. Бу давр адабиётида ватанпарварлик ғоялари илгари сурилди (П. Чаудхури, „Жўшқин қўшиқлар“). ХХ асрнинг 2- ярмида ижод этган ёзувчилар асарларида ижтимоий тараққиёт учун кураш асосий ўринни эгаллади (С. А. Малик, Ч. К. Гоғоя, Шарма Динапатха, П. Пхукана ва бошқалар)[1].
| Ассом тили | |
|---|---|
|
| |
| Миллий номи | অসমীয়া |
| Мамлакатлар | Ҳиндустон, Бангладеш |
| Сўзлашувчиларнинг умумий сони | 15.000.000 (2007) |
| Туркумланиши | |
| Тил оиласи | Ҳинд-европа тиллари |
| Алифбоси | деванагари |
| Тил кодлари | |
| ИСО 639-1 | ас |
| ИСО 639-2 | асм |
| ИСО 639-3 | асм |
Манбалар
- ↑ "Ассом тили" ЎзМЕ. А-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-12-21 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Жаҳон тилларидан бири ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |