Астара – Озарбайжон Республикасидаги шаҳар (1945-йилдан). Каспий денгизи бўйида, Астара дарёси қуйилиш жойида (Эрон билан бўлган чегарада). Темир йўл стансияси. Аҳолиси 15 минг киши атрофида (1999). Озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Астара субтропик (чой, ситрус мевалар) ўсимликлар хўжалиги раёни маркази. Балиқ овланади.

Этимология

Шаҳар ҳақидаги илк тарихий манбалар Птолемей томонидан милодий ИИ асрда ёзилган ва биринчи атлас сифатида қабул қилинган “География” асарида учрайди.

Ушбу шаҳар Озарбайжоннинг Эрон билан чегарасида (унинг бир қисми Жанубий Озарбайжон ҳудудида жойлашган), Астарачой дарёсининг қуйисида, Каспий денгизи соҳилида, Ланкарон пасттекислигида жойлашган. “Астара” сўзи маҳаллий толиш тилида, шунингдек бошқа Эрон тилларида “юлдуз” ма’носини англатади. ХИИИ асрга оид манбаларда Астара яшаш манзили сифатида тилга олинган. Астара дарёсининг Эрон томонида жойлашган шаҳар ва порт ҳам Астара деб аталади. Ушбу шаҳарнинг қадимги номи “Қум” бўлган. Форс тилида “қум” сўзи “паст жой, пастлик” ма’носини беради. Озарбайжон Россия империяси томонидан босиб олинган даврда Астара қишлоқ мақомида бўлиб, Боку губернясининг Ланкарон уэздига киритилган. 1945-йилда Астарага шаҳар мақоми берилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил