Asteroid


Астероидлар (юнонча астер — юлдуз ва эидос — кўриниш) — кичик сайёралар; Қуёш атрофида эллиптик орбиталар бўйлаб ҳаракатланувчи ва кўпчилиги Марс ва Юпитер орбиталари оралиғида жойлашган кичик жисмлар. Тициус — Боде қонунита кўра, Марс ва Юпитер орбиталари оралиғида Қуёшдан 2,8 а.б. узоқликда қандайдир сайёралар булиши кераклиги ҳақидаги фараз ХВИИИ аср охирларида айтилган эди. Биринчи астероид сайёрани юлдузлар жадвалини тузиш билан шуғулланаётган италиялик астроном Ж. Пиацси тасодифан 1801-йил 1-январ куни топди. Унга Серера деб ном берилди. К. Гаусс бу сайёрани уч марта кузатгандан кейин унинг орбитасини ҳисоблаш усулини ишлаб чиқди. Ҳисоблашларга кўра, Серера Қуёшдан ўрта ҳисобда 2,8 а.б. (1 а.б. қ 149,6 млн. км) узоқда туриб, унинг атрофида айланар экан. Аммо 1802-йил 28-мартда немис астрономи Г. Олберс топган янги сайёранинг ҳам Қуёшдан ўртача узоқлиги 2,8 а.б.га тенглиги астрономларни ҳайратда қолдирди. Иккинчи кичик сайёрага Паллада деб ном берилди. Кейинги иккита Астероидлар — Юнона ва Веста 1804-1807 йилларда топилди. 1847-йилдан бошлаб ҳар йили бир нечтадан Астероидларлар топилиб турди. 1891-йилда М. Волф Астероидларни очиш учун фотографик усулни қўллагач, кичик сайёраларни кузатиш ишлари анча жадаллашди. Бундан кейинги йиллари ҳатто 300-400 талаб, мас, 1931-йилда 400 тача номаълум кичик сайёра рўйхатга олинган. Ҳозир ҳам ҳар йили 100 тача янги сайёралар кашф этилмоқда. Янги очилган Астероидларга дастлаб вақтинчалик белги (топилган йили, ойи ва тартибини билдирувчи икки ҳарф), кейинчалик, етарли даражада ўрганилгандан сўнг янги рақами ва ном берилади. Астероидларни кузатиш асосан фотографик усулда олиб борилади. Соат механизми билан жиҳозланган телескоп ёрдамида осмоннинг бирор қисми фотосу-рати олинса, унда юлдузлар юмалоқ шаклда, уларга нисбатан ҳаракатда бўлган ёки комета эса бирор чизиқ шаклида чиқади. Астероидларларнинг кўпчилиги жуда хира, шу сабабли, уларнинг бирортасини ҳам телескопсиз кўриб бўлмайди. Шу вақтга қадар барча Астероидларнинг 4-5 фоиздан камроғи топилган. Уларнинг кўпчилиги Ерга энг яқин келганда 12-14 юлдуз каттали-гида бўлади. Астероидларнинг кўринма ҳаракати, асосан, катта сайёралар ҳаракатига ўхшаш; ғарбдан шарққа юриб, осмон сферасида сиртмоқсимон чизиқ чизади. 1997-йилгача 6200 дан ортиқ, Астероидлар орбитасининг элементлари ҳисобланган. Орбита элементларининг ўзаро боғланиши ва Астероидлар сони бўйича тақсимланишини текшириб, Астероидлар ҳалқаси топилди. Ҳозиргача топил-ган Астероидларнинг 97 % Қуёшдан ўрта ҳисобда 2,2-3,6 а.б. узоқликда жойлашган. Астероидларнинг Қуёш атрофида айланиш даври 3-7 йил. Орбитасининг катта ярим ўқи бўйича Қуёшга энг яқин Астероидлар Икардир (№ 1566, а-1,08 а.б., Т-409 кун). Энг узоғи 1992-йилда кашф қилинган 1992 АД сайёра бўлиб, унинг перигелийси 8,6 а.б., афелийси 33,5 а.б. Қуёш атрофини 90 йилда айланиб чиқади. Текширишлар Астероидларнинг Марс ва Юпитер орбиталари оралигида консентрик ҳалқалар шаклида қуюқлашиб жойлашганини кўрсатди. Астероидлар зичлиги Ер зичлиги билан бир хил деб олинса, Астероидларнинг умумий массаси Ер массасига тенг бўлади. Энг катта астероида — Сереранинг массаси Ер массасига баробар. Кичик сайёраларнинг пайдо бўлиш масаласи астрономиянинг тўла ҳал қилинмаган соҳаларидан биридир. Баъзи фаразларга кўра, Астероидлар битта ёки бир нечта сайёранинг парчаланиши ёки сай-ёралар тўқнашганда майдаланишидан ҳосил бўлган. Бошқа фаразга кўра, майда жисмлар (метеорлар)дан йирик Астероидлар ҳозир ҳам пайдо бўлиб туради. Ўзбекистон Фанлар Академияси Астрономия институтида Астероидларни кузатиш ишлари 1900-йилдан бошлаб олиб борилмоқда. Иккинчи жаҳон уруши даврида Китоб халқаро кенглик стансиясида ишлаган Г. Н. Неуймин ўзи очган юздан ортиқ кичик сайёранинг бирига „Ўзбекистония“ деб ном берди. 1930-йил таклиф қилинган „Хира юлдузлар жадвали“ муаммоси муносабати билан тузилган халқаро дастурга мувофиқ Астрономия институтида махсус танланган 20 та энг равшан Астероидлар ҳаракатлари 1980-йилга қадар текширилиб, осмонда инерсиал координаталар системасини тузиш муаммосига салмоқли ҳисса қўшилди. Бу ХХ асрда астрометрия ва осмон механикаси соҳаларида олинган ғоят муҳим илмий натижа ҳисобланади. Бундан ташқари ўзбек астрономлари кейинги 30-40 йил давомида Астероидларга оид барча халқаро дастурларда фаол қатнашиб келмоқдалар. Марс ва Юпитер оралигида ҳозир Беруний, Улуғбек ва бошқа номлар билан аталувчи Астероидлар парвоз қилиб юрибди[1].
Тициус — Воде қонунига кўра. Марс ва Юпитер орбиталари оралиғида Қуёшдан 2,8 а.б. узоқликда қандайдир сайёралар бўлиши кераклиги ҳақидаги фараз ХВИИИ аср охирларида айтилган эди. Биринчи астероид сайёрани юлдузлар жадвалини тузиш билан шуғулланаётган италиялик астроном Ж. Пиацси тасодифан 1801-йил 1-январ куни топди. Унга Серера деб ном берилди. К. Гаусс бу сайёрани уч марта кузатгандан кейин унинг орбитасини ҳисоблаш усулини ишлаб чиқди. Ҳисоблашларга кўра, Серера Қуёшдан ўрта ҳисобда 2,8 а.б. (1 а.б.=149,6 млн. км) узоқда туриб, унинг атрофида айланар экан. Аммо 1802-йил 28-мартда немис астрономи Г. Олберс топган янги сайёранинг ҳам Қуёшдан ўртача узоқлиги 2,8 а.б.га тенглиги астрономларни ҳайратда қолдирди. Иккинчи кичик сайёрага Паллада деб ном берилди. Кейинги иккита Астероидлар — Юнона ва Веста 1804-1807 йилларда топилди. 1847-йилдан бошлаб ҳар йили бир нечтадан Астероидларлар топилиб турди. 1891-йилда М. Волф Астероидларни очиш учун фотографик усулни қўллагач, кичик сайёраларни кузатиш ишлари анча жадаллашди. Бундан кейинги йиллари ҳатто 300-400 талаб, масалан, 1931-йилда 400 тача номаълум кичик сайёра рўйхатга олинган. Ҳозир ҳам ҳар йили 100 тача янги сайёралар кашф этилмоқда. Янги очилган Астероидларга дастлаб вақтинчалик белги (топилган йили, ойи ва тартибини билдирувчи икки ҳарф), кейинчалик, етарли даражада ўрганилгандан сўнг янги рақами ва ном берилади. Астероидларни кузатиш асосан фотографик усулда олиб борилади. Соат механизми билан жиҳозланган телескоп ёрдамида осмоннинг бирор қисми фотосурати олинса, унда юлдузлар юмалоқ шаклда, уларга нисбатан ҳаракатда бўлган Астероидлар ёки комета эса бирор чизиқ шаклида чиқади. Астероидларнинг кўпчилиги жуда хира, шу сабабли, уларнинг бирортасини ҳам телескопсиз кўриб бўлмайди. Шу вақтга қадар барча Астероидларнинг 4-5 фоиздан камроғи топилган. Уларнинг кўпчилиги Ерга энг яқин келганда 12-14 юлдуз катталигида бўлади. Астероидларнинг кўринма ҳаракати, асосан, катта сайёралар ҳаракатига ўхшаш; ғарбдан-шарққа юриб, осмон сферасида сиртмоқсимон чизиқ чизади. 1997-йилгача 6200 дан ортиқ Астероидлар орбитасининг элементлари ҳисобланган. Орбита элементларининг ўзаро боғланиши ва Астероидлар сони бўйича тақсимланишини текшириб, Астероидлар ҳалқаси топилди. Ҳозиргача топилган Астероидларнинг 97% Қуёшдан ўрта ҳисобда 2,2-3,6 а.б. узоқликда жойлашган. Астероидларнинг Қуёш атрофида айланиш даври 3-7 йил. Орбитасининг катта ярим ўқи бўйича Қуёшга энг яқин Астероидлар Икардир (№ 1566, а-1,08 а.б., Т-409 кун). Энг узоғи 1992-йилда кашф қилинган 1992 АД сайёра бўлиб, унинг перигелийси 8,6 а.б., афелийси 33,5 а.б. Қуёш атрофини 90 йилда айланиб чиқади. Текширишлар Астероидларнинг Марс ва Юпитер орбиталари оралиғида консентрик ҳалқалар шаклида қуюқлашиб жойлашганини кўрсатди. Астероидлар зичлиги ер зичлиги билан бир хил деб олинса, Астероидларнинг умумий массаси ер масалансасига тенг бўлади. Энг катта асте 1 6000 ер роида — Сереранинг массаси массасига баробар. Кичик сайёраларнинг пайдо бўлиш масаласи астрономиянинг тўла ҳал қилинмаган соҳаларидан биридир. Баъзи фаразларга кўра, Астероидлар битта ёки бир нечта сайёранинг парчаланиши ёки сайёралар тўқнашганда майдаланишидан ҳосил бўлган. Бошқа фаразга кўра, майда жисмлар (метеорлар)дан йирик Астероидлар ҳозир ҳам пайдо бўлиб туради.
Ўзбекистон Фанлар Академияси Астрономия институтида Астероидларни кузатиш ишлари 1900-йилдан бошлаб олиб борилмоқда. Иккинчи жаҳон уруши даврида Китоб халқаро кенглик стясида ишлаган Г. Н. Неуймин ўзи очган юздан ортиқ кичик сайёранинг бирига „Ўзбекистония“ деб ном берди. 1930-йил таклиф қилинган „Хира юлдузлар жадвали“ муаммоси муносабати билан тузилган халқаро дастурга мувофиқ Астрономия институтида махсус танланган 20 та энг равшан Астероидлар ҳаракатлари 1980-йилга қадар текширилиб, осмонда инерсиал координаталар системасини тузиш муаммосига салмоқли ҳисса қўшилди. Бу ХХ асрда астрометрия ва осмон механикаси соҳаларида олинган ғоят муҳим илмий натижа ҳисобланади.
Бундан ташқари ўзбек астрономлари кейинги 30-40 йил давомида Астероидларга оид барча халқаро дастурларда фаол қатнашиб келмоқдалар.
Марс ва Юпитер оралигида ҳозир Беруний, Улуғбек ва бошқа номлар билан аталувчи Астероидлар парвоз қилиб юрибди.
Ҳаволалар
- Астероиди
- Популярная статя в журнале „Вокруг света“
- Неар-Эартҳ Обжеcт Програм (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-08-23 санасида архивланган)(ингл.)
- Космическиэ лилипути (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-02-23 санасида архивланган)
- Уилям Нейпер. Опасност комет и астероидов
- Список всех астероидов с номерами
- Имена астероидов в алфавитном порядке
- Каталог орбиталной эволюции малих тел Солнечной системи
- Астероиди — траэктория катастрофи.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |