Астероидс
Астероидс - бу космосга оид кўп йўналишли отишма аркадали видеоўйин. 1979-йил ноябр ойида Лйле Раинс ва Эд Логг муаллифлигида Атари, Инc компанияси томонидан чиқарилган[4]. Ўйинчи вақти-вақти билан учар ликопчалар ўтадиган астероидлар майдонида битта космик кемани бошқаради. Ўйин мақсади астероидлар ва ликопчаларни отиш ва йўқ қилишдир. Ушбу жараёнда улар билан тўқнашмасдан ёки ликопчаларнинг қарши отишига урилмасдан ҳаракат қилинади. Астероидлар сони ортиб бориши билан ўйин ҳам қийинлашиб боради.
| Астероидс | |
|---|---|
| Файл:Астероидс-арcадегаме.жпг | |
| Ишлаб чиқарувчи | Атари, Инc. |
| Нашир этувчи |
Аркада Атари 7800 Атари Cорпоратион |
| Чиқарилган сана |
Арcаде Атари 2600
|
| Геймдизайнер |
Лйле Раинс Эд Логг |
| Жанр | Кўп йўналишли отишма |
| Платформалар | Арcаде, Атари 2600, Атари 7800, Атари 8-бит, Гаме Бой |
| Ўйин режимлари | Ёлғиз ўйинчили, Кўп ўйинчили |
Астероидс Логг ва Раинс ҳамкорлигида ишлаб чиқилган бўлиб, улар Говард Делман илгари Лунар Ландер учун ишлатган ускунадан фойдаланишган. Астероидс Космос номли тугалланмаган ўйинга асосланган эди. Ўйиннинг физик модели, бошқарув схемаси ва элементлари Спаcеwар!, Cомпутер Спаcе ва Спаcе Инвадерсдан олинган ва хатолари синов жараёнларида тузатилган. Ўйин вектор дисплейда икки ўлчовли кўринишда намойиш этилади.
Астероидс аркада ўйинлари олтин даврининг биринчи йирик хитларидан бири бўлди. Ўйин 47 840 тик турадиган ўйин консоллари ва 8 725 коктейл ўйин консоллари жойлашган аркада кабинетларида сотилган. Ўйин ўйинчилар орасида машҳур, ишлаб чиқувчилар орасида таъсирли эканлигини исботлай олган. 1980-йилларда ўйин Атарининг уй тизимларига ўтказилгач, Атари ВCС версияси уч миллион нусхадан ортиқ сотилган[5]. Ўйин кенг миқёсда оммалашиб, бевосита Дефендер, Гравитар ва бошқа кўплаб видеоўйинларга ҳам таъсир қилди[6].
Ўйин жараёни
Астероидснинг мақсади астероидлар ва ликопчаларни йўқ қилишдир. Ўйинчи учбурчак шаклидаги кемани бошқаради. Кема чапга ва ўнгга ҳаракатланади, тўғри олдинга ўқ узади ва олдинга силжий олади[7]. Кема бир йўналишда ҳаракатлана бошлагач, агар ўйинчи бошқа йўналишга сурмаса, кема ўйинчи аралашувисиз ўз йўналишида бир муддат давом эта олади. Ўйинчи аралашуви бўлмаса кема охир-оқибат тўхтайди. Шунингдек, ўйинчи кемани гиперкосмосга ҳам юбориши мумкин. Бу ҳаракат эса ўз-ўзини йўқ қилиш ёки кеманинг экрандан ғойиб бўлиб, тасодифий майдонда пайдо бўлишига олиб келади. Бу ҳолда астероид тепасида пайдо бўлиш хавфи ҳам мавжуд бўлади[8].
- ↑ Акаги, Масуми. アーケードТВゲームリスト国内•海外編(1971-2005) (японча). Жапан: Амусемент Неwс Агенcй, 13-октабр 2006-йил — 34–5, 40–1-бет. ИСБН 978-4990251215.
- ↑ „Видео Гаме Флерс: Астероидс, Атари, Инc. (УК)“. Тҳе Арcаде Флер Арчиве. Киллер Лист оф Видеогамес. Қаралди: 22-март 2021-йил.
- ↑ Акаги, Масуми. アーケードТВゲームリスト国内•海外編(1971-2005) (японча). Жапан: Амусемент Неwс Агенcй, 13-октабр 2006-йил — 40–1-бет. ИСБН 978-4990251215.
- ↑ „Продуcтион Нумберс“. Атари (1999). 2013-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-март 2012-йил.
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедРаcингТҳеБеам - ↑ „Тҳе Макинг оф Дефендер“. Ретро Гамер. № 55. Имагине Публишинг. 2008-йил октабр. 34–39-бет.
{{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим:|дате=(ёрдам) - ↑ Луа хатоси ин Модул:Манба/МУ1/Дате_валидатион ат лине 1070: аттемпт то индех фиэлд '?' (а нил валуэ).
- ↑ Луа хатоси ин Модул:Манба/МУ1/Дате_валидатион ат лине 1070: аттемпт то индех фиэлд '?' (а нил валуэ).