Qoʻqongul
Қўқонгул — мураккабгулдошлар оиласига мансуб икки туркум ўсимликларнинг умумий номи. 200 тури маълум. Шимолий ва Жанубий Америкада, Африка, Осиё ва Европада кенг тарқалган. ягона тури - хитой ёки бир йиллик қо'қонгул Хитой ва Японияда ёввойи ҳолда ўсади, гуллари йирик, саватчага йиғилган, ранги бинафша, қизил, оқ, июлдан то кузгача очилади. Бир йиллик қатқат гулли ва бошқа хиллари манзарали қо'қонгулнинг уруғбошиси ҳисобланади. 4 мингга яқин маданий нави бор. Улар бир-биридан шакли, туси, бўйи ва гулларининг жойлашиши билан фарқ қилади. Қо'қонгулнинг иккинчи туркуми турларининг барглари оддий, кетма-кет жойлашган кўп йиллик ўтлардан ташкил топган. Гуллари, саватча, тўпгулларга йиғилган. Тундрадан то ўрмон зонасигача бўлган ямловлар, даштлар, тоғ зоналарида ўсади. Уруғидан кўпайтирилади. Ҳовли, боғларда, хиёбонларда манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Қўқонгул“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Қ-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Биологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |