Astrid Lindgren
Астрид Линдгрен Анна Эмилия (1907.14.11, Виммербю) — швед ёзувчиси. Линдгреннинг биринчи китоблари — „Бритт-Мари юракка таскинлик бахш этади“ (1944) ва „Узунпайпоқ Пеппи“ (1945–52). Швеция болалар адабиётидаги дидактик сентиментал анъаналарни ўзгартирди.
Болалар учун аталган „Мио, болажоним Мио“ (1954), „Кичкинтой ва томда яшайдиган Карлсон“ (1955), „Томда яшайдиган Карлсон яна учиб келди“ (1962), „Томда яшайдиган Карлсон яна пайдо бўлди“ (1968) каби китоблари бор. Бу уч қисса 1988-йил ўзбек тилида „Миттивой ва Карлсон“ номи билан тўплам ўлароқ чоп этилган. „Машҳур изқувар Калле Блюмквист“ (1946), „Дайди Расмус“ (1956) китобларида болалар қаровсизлиги билан боғлиқ муаммоларни кўтарган. Линдгреннинг „Лённеберглик Эмил“ (1963–72), „Қароқчининг қизи Роня“ (1981) китоблари ҳам машҳур. Линдгрен инсонпарварлик руҳидаги ижоди учун Х. К. Андерсен номидаги Халқаро олтин медал билан тақдирланган (1958). Нобел мукофоти лауреати (1994)[1].
Унинг „Мио, болажоним Мио“ ва „Узунпайпоқ Пеппи“ асарлари 2022-йил Забаржад медиа нашриёти томонидан ўзбек тилида чоп этилган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |