Astrobodiy
Астрободий — Идрисий Астрободий Абу Саад Абдурраҳмон ибн Муҳаммад (1015-йилда вафот этган) Муҳаддис ва ровий бўлган. Идрисий Астрободий Самарқандда ҳадис айтган ва ўз даврининг машҳур муҳаддисларидан саналган. Устози Абу Тоййиб Райҳон ибн Муҳаммад ибн Аюб Уструшаний бўлган. Идрисий Астрободийнинг Самарқанд муҳаддислари ҳаёти ва фаолиятини ўзида жамлаган „Китобу-л-камол фи маърифати-р-рижол мин уламои Самарқанд“, „Тарихи Астробод“ каби асарлари бор. Идрисий Астрободий илм талабида Ироқ, Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг турли шаҳарлари, жумладан, Бағдод, Марв, Нишопур, Журжон, Бухоро, Шош, Кушония, Даббусия, Исфижоб каби шаҳарларда ҳофиз-муҳаддислардан ҳадис тинглаган ва улардан ҳадис ривояти учун ижозат олган. 1015-йилда Самарқандда вафот этган. Чокардиза қабристонига дафн этилган.[1]
Астрободий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | Муҳаддис |
Адабиётлар
- „Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси“; Самарқанд:Имом Бухорий халқаро маркази 2018.
Манбалар
- ↑ Атаев М. Жиззах алломалари. – Б. 51-52.
| Ушбу мақолада Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |