Astrofotometr

Астрофотометр (остро… ва фото, юнонча метрео — ўлчайман) — осмон жисмларидан кузатувчига етиб келган ёруғлик миқдорини (юлдуз катталигини) ўлчайдиган асбоб. Визуал, фотографик, фотоэлектрик хиллари бор. Визуал Астрофотометрда осмон ёритқичининг ёруғлиги, тўғрироғи юлдуз катталигини аввалдан маълум бўлган ёруғлик манбаи (электр лампочкаси ёки юлдуз) билан солиштирилади. Бунда электр лампочкага берилаётган ток кучланишини ўзгартириш ёки нурлар йўлига диафрагма қўйиш усулидан фойдаланилади. Қуёш, Ой, комета ва ҳокозанинг равшанлигини ўлчашда солиштирма манба сифатида электр лампочка (равшан обектлар учун) олинади ёки радиоактив элементлар ёрдамида экранни ёритиш усули (хира обектлар учун) қўлланади. Визуал Астрофотометрда юқори аниқликка эришиш қийин. Фотографик фотометрия ҳам текширилувчи ва солиштирилувчи манбаларнинг интенсивлигини таққослашга асосланган. Ҳозир жуда сезгир фотокўпайтиргичлар ва электрон оптик ўзгартгичлар асосида юлдуз электрфотометри, ўзгарувчанток билан ишлайдиган милтилловчи фотометрлар ва фотон саноқчилар қўлланилмоқда. Улар ёрдамида юлдуз катталигини ± 0,001 аниқликда ўлчаш мумкин. Космик жисм нурланишини тўла ўлчаш учун термоэлемент, болометр ва радиометрлар ишлатилади. Осмон ёритқичи жуда хира бўлганда маълум вақтда Астрофотометрнинг фотосезгир қатламидан ажралиб чиқаётган фото электронлар сонини санашга асосланган фотон саноқчи ва энергиянинг спектр бўйлаб тақсимланишини ўлчовчи спектроболометрлар қўлланади[1].
Манбалар
Ҳаволалар
- Маълумотлар омбори (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-11-28 санасида архивланган)
- Астрофотометр — Болшая совецкая энсиклопедия[сайт ишламайди]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |