Astrofotometriya
Астрофотометрия (остро… ва фото, юнонча: метрео — ўлчайман) — амалий астрофизика бўлими; у осмон жисмларидан келаётган нурларни ўлчаш ва нурланиш спектрининг турли қисмлари равшанлигини ўрганиш билан шуғулланади. Ёритқичлар равшанлигини аниқлашнинг энг содда йўллари визуал ва фотографик усуллар ҳисобланади. Бунда равшанлиги маълум бўлган (стандарт) юлдузлардан таққослаш мақсадида фойдаланилади. Замонавий илмий тадқиқот ишлари Астрофотометрияда асосан турли фотоэлектрик нур қабул қилгичлар, хусусан, фотоэлектрон кўпайтиргич, фотоқаршилик, фотодиод ва бошқа ёрдамида бажарилади. Буларнинг самараси фото-эмулсияга нисбатан камида юз марта юқори. Астрофотометрияда заряд алоқасига асосланган матрицали асбоблар (ССД) қўлланади; бунда фотоэлектрик ва фотографик (тасвирни ҳосил қилиш) хусусиятлари биргаликда ҳисобга олинган. Астрофизик обектлар спектрида энергия тақсимотини ўрганиш мақсадида кўп рангли Астрофотометрия қўлланади. У тўлқин узунлик Х бўйлаб спектрнинг турли қисмлари учун нурланиш оқимини ўлчайди ва натижаларни юлдуз катталиги м бирлигида ифодалаб беради. Погсон формуласи ёритилганлик нурланиш интенсивлигига тўғри мутаносиб экани сабабли, бу формула ёрдамида қуйидаги муносабат келтириб чиқарилади: м(λ,)=2,5лг[ (Иλ1)/И(λ,)]
Ушбу айирма юлдузнинг ранг кўрсаткичи дейилади. Унинг қиймати қанчалик катта бўлса, юлдуз ранги шунчалик „қизил“ ҳисобланади ва бу ранг маълум спектрал оралиққа мансуб бўлади. Умуман, юлдуз катталиги нечта спектрал оралиқ учун топилишига қараб шунча рангли фотометрия қўлланган дейилади. Юлдузлар спектрининг турли қисмлари учун энергия тақсимотини ўрганиш дастлаб фотометрик системани ишлаб чиқишликни талаб этади. Бу системага ҳар бир рангнинг эффектив тўлқин узунлиги, унинг эффектив ярим кенглиги АЛ фотометрик стандартлари (маълум юлдузлар учун ўлчанган нурланиш оқими қийматлари) ва бошқа киради. Фотометрик системалар уч турга бўлинади: кенг полосали (∆λ>300 А°), ўртача полосали (100А)< <300А) ва тор полосали (∆λ <100А). Амалда кўпроқ кенг полосали Астрофотометрия қўлланилиб, айниқса уч рангли У(ултрабинафша), В (кўк), В(сариқ) система ёрдамида топилган У– В ва В – Вранг кўрсаткичлар орасидаги статистик диаграммадан зарур маʻлумотлар олинади. Бу системани Х бўйича давом эттириб, қизил (К) ва инфрақизил (И) катталиклар ҳам киритилса, беш рангли фотометрия ҳосил бўлиб, қўшимча ранг кўрсаткичлар ёрдамида ёритқичнинг физик хусусиятлари чуқурроқ ўрганилади. Ҳозир 12 рангли кенг полосали фотометрик система ишлаб чиқилган. Ўртача ва тор полосали системалар фақат махсус ҳолларда ишлатилади[1].
Манбалар
Ҳаволалар
- Маълумотлар омбори (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-11-28 санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Астрономияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |