Астрокомпаратор (астро… ва лот cомпаро– таққослайман) – космик жисмларнинг икки фотосуратини ёки спектрограммасини ўзаро солиштирадиган ўлчаш асбоби. Астрокомпаратор икки хил бўлади: блинк компаратор ва стерео компаратор. Астрокомпаратор хусусий ҳаракатлари катта ёки қуёш тизимига яқин юлдузларни топишда, астероидлар ва ўзгарувчан юлдузларни қидиришда кенг қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил

Ҳаволалар