Astrolyabiya

Астролябия (лотинча астролибиум), устурлаб – жойнинг географик координаталарини, вақтни, обектнинг азимутини, юлдузларнинг чиқиш ва ботиш пайтларини, шунингдек амалий астрономиянит бошқа масалаларини ҳал қилишда ишлатиладиган кўчма астрономик асбоб. Астролябия қадим замонлардан (милоддан аввалги ИИ асрдан) бери маълум. Турли даврларда тузилиши ва ташқи кўриниши турлича бўлган. Ўрта асрларда Шарқ мамлакатларида кенг тарқалган. Астролябия даражаларга бўлинган доира, чизғич ва визирловчи диоптрдан иборат. Ёритқич баландлигини аниқлаш пайтида Астролябия махсус ҳалқа ёрдамида осиб қўйилган (расмга қ.) ХВИИ асрда тайёрланган Астролябияларнинг бири Тошкентдаги тарих музейида сақланмоқда. Астролябия горизонтал бурчакларни ўлчашда кенг қўлланган. Ҳозир қўлланиладиган Астролябия астрометрия муаммоларини ҳал қилишда кенг ишлатиладиган мураккаб асбоб. Шулардан бири Дантон Астролябияси дейилади. Унинг ёрдамида вақтни, географик кенглама ва узунламани аниқлаш, Ер қобиғининг ҳаракатини текшириш мумкин[1].
Манбалар
Ҳаволалар
- Маълумотлар омбори (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-11-28 санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Астрономияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |