Асют – МАР жанубидаги шаҳар, Нил дарёсининг чап соҳилидаги порт, темир йўл стансияси; Асют муҳофазаси ма’мурий маркази. Аҳолиси 290 минг кишидан ортиқ. Мамлакатнинг савдо-транспорт марказларидан. Кўн поябзал, тўқимачилик саноати корхоналари мавжуд. Гилам тўқилади. Университет бор. Ҳунармандчилик ривожланган. Асют яқинида катта тўғон қурилган.

Асют

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил