At-Tabaroniy
Qiyofa
Абу-л-Қосим Сулаймон ибн Аҳмад ат-Табароний (арабча: أبو القاسم سليمان بن أحمد الطبراني) — исломшунос олим.
Биография
Унинг тўлиқ исми Абулқосим Сулаймон ибн Аҳмад ибн Айюб ибн Мутаййир ал-Лаҳми аш-Шоми ат-Табаронийдир. Тиберияда (Фаластин) туғилган, Исфаҳонда яшаган ва вафот этган. 13 ёшида илм олишни бошлаган; ўз даврининг машҳур илоҳиёт олимларидан таълим олган[1].
Табароний кучли хотирага эга бўлиб, Муҳаммад пайғамбарнинг 3000 дан ортиқ ҳадисларини ёд билган. У ҳадис тўплаш ва ўрганиш мақсадида Сурия, Ироқ, Ҳижоз, Яман ва Мисрга кўп саёҳат қилган[1].
Сулаймон ат-Табаронийнинг машҳур шогирдлари орасида Амр ибн Абдул-Холиқ ал-Басрий ва Абу Бакр ал-Баззор бор эди.
Асарлари
- "ал-Мужам ал-Кабир"
- "ал-Мужам ал-авсат"
- “ал-Мужам ас-Сағир”[2]
Ҳаволалар
- Али-заде А. А. Табарани Сулейман // Исламский энциклопедический словарь. — М. : Ансар, 2007. — ИСБН 978-5-98443-025-8. (CC БЙ-СА 3.0)
- ал-Ṭабарāнī / Марибел Фиэрро // Энcйcлопаэдиа оф Ислам. 2 эд : [англ.] : ин 12 вол. / эдитед бй П. Беарман; Тҳ. Бианқуис; C. Э. Босwортҳ; Э. ван Донзел & W.П. Ҳеинричс. — Леиден : Э.Ж. Брилл, 2000. — Вол. 10. (платн.)