At-Tayba
Ат-Тайба (арабча: الطيبة, транслитерацияси ат-Таййиба ёки ат-Таъиба), тарихий номи Таййибат ал-Исм, Сурия жанубида жойлашган қишлоқ. Маъмурий жиҳатдан Дараа муҳофазаси таркибига киради. Дараадан ғарбда жойлашган. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда ат-Тайба аҳолиси 7 969 кишини ташкил қилган[1]. Бу ҳудудда, асосан, Зу’би қабиласи аъзолари истиқомат қилади. Мазкур қабила Дараа шаҳри ва муҳофазанинг бошқа бир қанча қишлоқларида ҳам сезиларли мавқега эга[2].
Ат-Тайба الطيبة | |
|---|---|
| Қишлоқ | |
| Мамлакат | Сурия |
| Муҳофаза | Дараа |
| Округ | Дараа округи |
| Ноҳия | Дараа |
| Аҳолиси (2004) |
7 969[1] |
| Вақт минтақаси | УТCЕЭТ +2; +3 |
Тарихи
1884-йилда Готтлиэб Счумачер Таййибат ал-Исмнинг йўнилмаган ва емирилган тошлардан иборат тарқоқ вайроналар уюмларидан ташкил топганини қайд этган. Бу ҳолатнинг зилзила натижасида юзага келган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Ҳудуднинг ғарб томонида, Вади ал-Лубве сойлиги бўйлаб, қадимий тегирмон қолдиқлари топилган[3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Генерал Cенсус оф Популатион анд Ҳоусинг 2004. Сйриа Cентрал Буреау оф Статистиcс (CБС). Дараа Говернорате. (арабча)
- ↑ Ҳерас, Ничолас А. (Жуне 2014). "А Профиле оф Сйриа'с Стратегиc Дар'а Провинcе". CТC Сентинел (Cомбатинг Террорисм Cентер) 7 (6): 21. Арчивед фром тҳе оригинал он 2021-12-05. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20211205155448/ҳттпс://cтc.усма.эду/а-профиле-оф-сйриас-стратегиc-дара-провинcе/. Қаралди: 2024-11-26.Ат-Тайба]]
- ↑ Счумачер 1886, с. 221.
Адабиётлар
- Счумачер, Г.. Аcросс тҳе Жордан: Беинг ан Эхплоратион анд Сурвей оф парт оф Ҳауран анд Жаулан. Лондон: Ричард Бентлей анд Сон, 1886.