Atakent
Атакент | |
|---|---|
| шаҳар | |
|
| |
| Мамлакат | Туркия |
| {{{минтақа_тури}}} | Мерсин вилояти |
| Расмий тил(лар)и | турк |
| Аҳолиси (2012-йил) |
6 049 киши |
| Вақт минтақаси | УТC+2:00 |
| Почта индекс(лар)и | 33990 |
Атакент Туркиянинг Мерсин вилоятидаги шаҳарча ҳисобланади.
Географияси
Атакент — Силифке туманидаги Ўрта ер денгизи соҳилидаги шаҳар, Мерсин вилоятининг бир қисми ҳисобланади. Шаҳарнинг ғарбида Силифке аллювиал текисликлари, шарқда эса тепаликли қирғоқ чизиғи жойлашган. Шаҳар Д 400 трассасида о'рнашган. Ундан Мерсингача бўлган масофа 67 км (42 ми) ва Силифкегача — 15 км (9.3 ми) ни ташкил этади. Координаталар тахминан қуйидагича[1]: 36°23′Н 34°08′Э / 36.383°Н 34.133°Э. 2012-йилда шаҳарда о'тказилган ҳисоб-китобларга ко'ра, шаҳар алоси 6049 киши эканлиги аниқланган.
Тарихи
367-375-йилларда − Исаурия Рим вилоятининг губернатори Флавиус Уранус томонидан асос солинган тарихий Корасион шаҳри харобалари шаҳарнинг шимоли-шарқида жойлашган. Шимолда эллинистик ва Рим даврига оид Қорақабаклı шаҳарчаси харобалари ҳам топилган. Янги шаҳар аслида 1987-йилда тўртта туркман қишлоғининг қўшилиши натижасида ташкил топган. Ҳозир собиқ қишлоқлар шаҳарнинг чорак қисмини ташкил этади[2]. Шарқда Сусаноğлу квартали, ғарбда Капıзлı кварталлари жойлашган.
Иқтисодиёти
Кенг қумли пляжларга эга Атакентдаги асосий фаолият туризм ҳисобланади. Пансионатлар ва лагерлар, шунингдек, янги меҳмонхоналар ва клублар маҳаллий сайёҳларни ўзига жалб қилади. Қишлоқ хўжалиги, айниқса мавсумий деҳқончилик ҳам муҳим фаолият турларидан бири ҳисобланади. Қулупнай каби мевалар Атакентнинг машҳур маҳсулотларидандир.
Тарихий манзилгоҳлар
Атакент орқали шимолга борадиган асфалт йўлда жойлашган Туркменуşаğı қишлоғидан ўтиб, 11 км масофада Пасли шаҳрига етиб бориш мумкин. Бу ҳудудда Рим уйлари, сардобалар, қурилиши тугалланмаган ибодатхона ва қадимий қабристон қолдиқлари мавжуд. Пасли шаҳридан 2 км шарқдаги тепаликда Қўрқмас подшоҳ мақбараси жойлашган. Маҳаллий аҳоли томонидан Мезгит қал’а номи билан машҳур бўлган бу иншоот эрамизнинг ИИ-ИИИ асрлари Рим даврига тегишлидир. Ушбу монументал қабр минтақадаги энг ажойиб ва энг яхши сақланиб қолинган иншоот ҳисобланади. Қабр ёдгорлигининг энг муҳим жиҳати — олдинги минбарнинг ён девор тошига ўйилган фаллус релефидир. Фаллус насл ва ҳаёт худоси Приапос ҳақидаги афсонани ўзида намоён этади. Анитзар атрофидаги қоядан ўйилган катта сардоба ва зайтун мойи олиш учун ишлатиладиган улкан тош силиндрни кўриш мумкин бўлган бошқа қолдиқлар ҳам мавжуд. Қолаверса, мақбара орқасида бир неча асрлик эман дарахти ўйиғи мавжуд бўлиб, бу кавакка беш киши бемалол сиғади.
Манбалар
- ↑ „Атакент, Адıяман, Туркей“.
- ↑ „Флами̇нго7 Тати̇л Кöйü“. 2010-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 16-август.