Атакум – Туркиянинг Самсун вилоятида жойлашган туман ҳисобланади[1]. Унинг майдони 351 км2 бўлиб, аҳолиси 2022-йил ҳолатига кўра 242 171 кишини ташкил этган[2]. Атакум Самсуннинг марказий шаҳри ғарбида ва Ондокузмайıс шаҳри атрофида жойлашган ўрта синфдаги туман. Шаҳар аҳолиси сони 1990-йилларнинг бошида кескин ўсди ва соғлом сур’атда ўсишда давом этмоқда. Шаҳар асосан биринчи қавати чакана савдо ва турли офисларга эга бўлган ўрта синфдаги уй-жойлардан иборат. 2009-йилда шаҳар денгиз соҳили ва пиёдалар сайргоҳини ўз ичига олган муҳим аҳамият касб этувчи соҳилнии қайта қуриш ишларини амалга оширди. Соҳил бўйи сайргоҳи ва трамвайни қурилишига Самсун вилоятининг собиқ губернатори Юсуф Зия Йилмаз бошчилик қилди. Шаҳарга İсмет İнöнü Cаддеси ўрта қисмидан ўтувчи Самсун трамвайи хизмат кўрсатади.

Атакум
Қишлоқ
Atakum as seen from the seafront
Атакум ас сеэн фром тҳе сеафронт
Map showing Atakum District in Samsun Province
Мап шоwинг Атакум Дистриcт ин Самсун Провинcе
Atakum is located in Turkiya
Atakum
Туркиядаги жойлашуви
Координаталари: 41°19′42″Н 36°17′06″Э / 41.32833°Н 36.28500°Э / 41.32833; 36.28500
Давлат Туркия
Вилоят Самсун
Ҳукумат
Ҳудуд
351 км2 (136 сқ ми)
Баландлиги
4 м (13 фт)
Аҳолиси
 (2022)
242 171
 • Зичлиги 690/км2 (1 800/сқ ми)
Вақт минтақаси ТРТ (УТC+3)
Почта индекси
55200
Ҳудуд коди 0362
Cлимате Cфа
Веб-сайт атакум.бел.тр

Ондокуз Майıс университети шаҳарнинг ғарбий чеккасида жойлашган ва университет бекати томонидан Самсун трамвайи хизмат кўрсатади. Атакумнинг ҳокими Республика халқ партиясидан Cемил Девеcи.

Тарихи

Туркия мустақиллик уруши олдин Атакум юнонча Матасён номи билан аталганган. Атакумни ўраб турган ерлар бир вақтлар тамаки, чой, маккажўхори, гуруч, дуккакли ўсимликлар, қулупнай ва ёнғоқ етиштириш учун ишлатилган. Ҳудуд жанубий тепаликлар ва Қора денгиз соҳили ўртасида жойлашган хўжалик ва яшаш учун мос жой эди. Турк мустақиллик урушидан кейин бу ерлар қўшни Самсун аҳолиси ёзги таътилни ўтказиш учун машҳур жойга айланди. Ондокуз Майıс университети ташкил этилилиши ва Д.010 давлат йўли (Туркия) қурилиши билан қишлоқ хўжалиги ерлари тезда ривожланиб, дўконлар ва уй- жойлар билан таъминланди. 1975-1994-йиллар оралиғида аҳоли сони тез сур`атда ўсиши натижасида Атакум тумани ташкил этилди. 2008-йилда Самсуннинг собиқ марказий туманининг бир қисми сифатида Атакум тумани ташкил этилди[3][4]. 2013-йил Туркия маҳаллий ҳукумати қайта ташкил этиш пайтида, туманнинг қишлоқ қисми шаҳарга бирлаштирилди, қишлоқлар маҳаллаларга айланди[5].

Атакум тез ўсишда давом этди. Туман аҳолиси 2008-йил 107 953 дан 2022-йил 242 171 гача ўсди. Кичик қишлоқ хўжалиги ерлари Атакумнинг шаҳарлашган қисмлари ичида қолди. Ҳозирда туманнинг асосий маҳаллалари асосан биринчи қавати чакана савдо дўконларига эга бўлган ўрта қаватли турар-жой биноларидан иборат.

Метин Бурма янги ташкил этилган Атакум туманининг биринчи ҳокими сифатида хизмат қилган. У икки муддат ҳоким сифатида хизмат қилган. 2004-йилдан 2013-йилгача Адем Бектаş Атакумнинг иккинчи ҳокими сифатида хизмат қилди. Ҳозирги кунда Cемил Девеcи ҳоким вазифасини бажармоқда. У Республикачилар Халқ партияси аъзоси. Самсун вилояти Адолат ва тараққиёт партияси аъзоси Мустафа Демир томонидан бошқарилади.

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
2008107 953—    
2012139 730+29.4%
2017192 953+38.1%
2022242 171+25.5%

Ориэнтацияси

Атакум Самсун шаҳар марказидан 5 км ғарбда жойлашган. Туманнинг шаҳарлашган қисми жанубий тепаликлар ва Қора денгиз ўртасидаги текисликда жойлашган. Атакум туманининг жануби ва ғарби тоғлар ва ўрмонлар билан белгиланган. Атакумнинг шаҳарлашган қисми анъанавий кўчалар тармоғи усулига амал қилади. Реcеп Таййип Эрдўған Булвари Атакумдаги асосий шимолий-жанубий йўлак, Абдулла Гул Булвар, İсмет İнöнü Булвар ва Ататурк булварди ҳам асосий шарқий-ғарбий йўлак сифатида машҳур бўлган. Самсун трамвайлари İсмет İнöнü Булвари ўрта қисмидан ўтади. Атакумнинг Қора денгизга туташ денгиз бўйидаги сайр қилиш жойи Аднан Мендерес Булвари номи билан машҳур бўлган. Сайлгоҳда юздан ортиқ бар, ресторан ва меҳмонхоналар мавжуд. Бу айниқса ёзда машҳур минтақавий манзил саналади.

Самсун вилоятининг ёқимли об-ҳавоси ва ўсиб бораётган иқтисодиёти Атакумга фойда келтирди. Туман Самсун вилоятида аҳолининг энг юқори ўсиш сур`атини қайд этди. Атакумнинг кўплаб чакана савдо дўконлари Ататüрк Булвар ва Реcеп Таййип Эрдоğан Булвари бўйлаб жойлашган. Шаҳарда иккита йирик савдо марказлари – CитйМалл Авм ва Еşилюрт Авм жойлашган[6]. Атакумда катта ички жамоат ҳовузи ва бовлинг майдони мавжуд. Кўп талабалар Ондокуз Майıс университети яқинлиги сабабли Атакумда яшайдилар.

Ататурк булварди Атакум марказидан ўтиб, уни Самсун шаҳар маркази, Бафра ва Синоп, Туркия билан боғлайди. Атакумга туман мақоми берилди ва атрофдаги шаҳарлар билан маҳаллий ҳокимият тузилмаси амалга оширилди. Атакум Самсун-Çарşамба аэропорти томонидан Самсун вилоятига хизмат кўрсатадиган кичик халқаро аэропорт сифатида хизмат қилади. Минтақавий автобуслар Самсуннинг жанубида жойлашган Самсун Şэҳирлерарасı Отобüс терминалига келади. ВМ Медиcал Парк Самсун шифохонаси ва Ондокуз Майıс университети шифохонаси тумандаги энг йирик тиббиёт муассасалари ҳисобланади.

Таркиби

Атакум туманида 56та маҳалла мавжуд[7]:

 

  • Акалан
  • Аксу
  • Аланлı
  • Асландамı
  • Ататепе
  • Айвалı
  • Балаç
  • Бейпıнарı
  • Бüйüкколпıнар
  • Бüйüкоюмcа
  • Çакıрлар
  • Çакıрларялı
  • Çамлıязı
  • Çаталçам Гüзелюрт
  • Çатмаолук
  • Çобанлı
  • Çобанöзü
  • Cумҳуриет
  • Денизевлери
  • Элмаçукуру
  • Эрикли
  • Эсеневлер
  • Гüнейкöй
  • Гüзелялı
  • İнcесу
  • İнcесу Ялı
  • İстиклал
  • Кабадüз
  • Камалı
  • Каракавук
  • Караоюмcа
  • Каснакçıмермер
  • Каягüней
  • Кесилли
  • Кöсели
  • Кüçüкколпıнар
  • Кулаcадаğ
  • Куругöкçэ
  • Курупелит Кöрфез
  • Мевлана
  • Мейвалı
  • Мимарсинан
  • Öзöрен
  • Сарайкöй
  • Сарıışıк
  • Сарıтаş
  • Сарıюсуф
  • Şэнюрт
  • Тафлан Cами
  • Тафлан Меркез Орта
  • Тафлан Ялı
  • Енимаҳалле
  • Еşилдере
  • Еşилтепе
  • Еşилюрт
  • Юкарıаксу

Галереяси

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ Бüйüкşэҳир İлçэ Беледиеси (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-07-06 санасида архивланган), Туркей Cивил Администратион Департменц Инвенторй.
  2. ↑ „İл ве İлçэ Йüз öлçüмлери“. Генерал Диреcторате оф Маппинг. Қаралди: 2023-йил 12-июл.
  3. ↑ Канун Но. 5747, Ресмî Газете, 22 Марч 2008.
  4. ↑ „İл İдареси ве Мüлки Бöлüмлер Şубе Мüдüрлüğü İстатистиклери - İл ве İлçэ Курулуş Тариҳлери“ (тр). Қаралди: 2023-йил 4-сентябр.
  5. ↑ „Лаw Но. 6360“ (тр). Оффиcиал Газетте (2012-йил 6-декабр).
  6. ↑ „Ҳоме“. есилюртавм.cом.
  7. ↑ Маҳалле (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-07-06 санасида архивланган), Туркей Cивил Администратион Департменц Инвенторй.