Ataman
Атаман (қадимги туркча деб тахмин қилинади) – қуролланган казаклар отрядининг бошлиғи. Халқ қўзғолони бошлиқлари ҳам атаман деб аталган[1]. Атаманлар казаклар тарихида катта ўрин тутган. Дастлаб атаман сайланар ва турли вазифани ўтарди. Запороже Сечи радасининг ҳукмларини атаманлар ижро этган. Атаманлар лавозимига сайлаш Запороже Сечи тарқатиб юборилгунича (1775) сақланган.
Дон казакларида қўшин атамани, станица атамани, қароргоҳ атамани, поход атамани бўлган. 1917-йилдан кейин атаман унвони бекор қилинган. 90-йилларда Россияда казак отрядлари қайтадан ташкил қилинди ва атаманлар ўзларининг инқилобдан олдинги мавқеларига ма’лум даражада эга бўла бошладилар.
Манбалар
- ↑ С. Разин ва бошқалар
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |