Атеизм худонинг мавжудлигига ишончнинг йўқлигидир. Шунингдек, теизмни инкор этувчи ҳар қандай дунёқарашга ҳам атеизм дейилади, лекин бу ноўрин, зеро бундай дунёқараш нонтеизм деб аталиб, атеизмдан фарқланиши мумкин. Барча атеистлар динсиздир, деган фикр ҳам мутлақ тўғри эмас, баъзи динлар (буддизм каби) „худо“ тушунчасига муҳтож эмас, демакки шундай динларга мансуб шахслар ҳам атеист, дейилиши мумкин.

Ўзини атеист, деб номлаган шахсларнинг кўпчилиги ғайритабиий ҳодисаларга скептик ёндашишиб, худоларнинг мавжудлигига эмпирик далиллар мавжуд эмаслигини урғулашади. Бундан ташқари, атеизм фойдасига фалсафий, ижтимоий ёки тарихий аргументлар келтирилади. Аксар атеистлар секуляризм, ҳуманизм, рационализм ва натурализм каби фалсафий қарашларга эга бўлишгани билан, барча атеистлар бирдек бўйсинувчи дунёқараш мавжуд эмас.

Этимологияси

Қадимги юнон тилида атҳеос (ἄθεος, бўлишсизлик қўшимчаси ἀ + θεός („худо“)) „худосиз“ маъносини англатади.

Тарихи

Атеизм атамаси ХВИ асрда Франсияда келиб чиққан бўлса-да, худоларнинг мавжудлигига ишонч билдирмаган дунёқараш ва фалсафий оқимлар ибтидоий жамият даврларида ҳам бўлган. Худо, руҳ тушунчаларини ўйлаб топган ва жамиятни буларга ишонтиришга ҳаракат қилган шомонлар, афсунгарлар ва ҳоказо дин яратувчиларининг ўзлари бунга ишонмаган бўлишлари мумкин. Тарихий ҳужжатларда кўрсатилган атеистик қарашдаги фалсафий мактаблар мил. ав. ВИ асрда Ҳиндистонда пайдо бўла бошлаган.

Нуфузи

Европа мамлакатларидаги худога ишонувчи одамлар миқдори (фоизларда, 2005-йил).

Дунёдаги атеистлар сонини ҳисоблаш қийин ишдир, зеро „атеист“ тушунчаси ҳар хил англашилади, қолаверса, худога ишоннмайдиган ҳар қандай шахс ҳам ўзини „атеист“, деб атамайди (у ёки бу сўзни билмайди, ёки жамият тазйиқига учрашдан қўрқади). Бу борада „динсиз“ атамаси ишлатилади. Динсизлар нуфузи эса дунё аҳолисининг 16% (1,1 миллиард) ташкил этади.[1]

Динсизлар одатда олимлар орасида кўпчиликни ташкил этади. Масалан, Натуре журнали тадқиқотларига кўра (1998) АҚШ Миллий Фанлар Академияси аъзоларининг фақатгина 95.0 % иброҳимий динлар тасвирлаган худога ишонишади (АҚШ аҳолисининг 85% худога ишонгани ҳолда)[2].

[3]

Дунё бўйлаб атеист ва агностиклар миқдори фоизларда.

Шунингдек

Манбалар

  1. ↑ Мажор Религионс оф тҳе Wорлд Ранкед бй Нумбер оф Адҳеренц (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-12-24 санасида архивланган) адҳеренц.cом
  2. ↑ СтепҳенЖайГоулд.орг, 2014-03-01да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2007-05-28
  3. ↑ „Пеw Глобал Аттитудес Прожеcт“. 2011-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 16-апрел.

Ҳаволалар