Atekatlar
Атекатлар, антомедузалар (Атҳеcата) – денгиз гидрополиплари туркуми. Колония бўлиб яшайди. Колонияси бутага ўхшаш, сув тубини, чиғаноқлар, сув ўтлари ва сув остидаги бошқа нарсаларни қоплаб олади. Атекатлар колониясидаги айрим индивидларнинг ҳимоя ғилофи – гидротекаси бўлмайди. Атекатлар жуда майда (1 мм гача), айрим вакиллари (Тубулариа уруғи) бир неча см дан 70 см гача, ба’зан 2,3 м гача (Бранчиоcериантҳус император) бўлади. Медузалари жуда майда (соябонининг диаметри 5 мм дан 3 см гача). Полип даврида куртакланиб кўпаяди. Медузалари айрим жинсли, жинсий ҳужайралари оғиз пайпаслагичлари эктодермасидан ҳосил бўлади. 200 га яқин тури ма’лум, очиқ денгизларда учрайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |